Олий таълим муассасалари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик

Ҳаммамизга аёнки, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда фан ва таълим тизимининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилиб, бу соҳага тегишли бир қанча низом ва қарорлар қабул қилинди. Айниқса, фан ва таълим соҳасида ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик қилиш, улар билан тажриба алмашиш бу соҳанинг янада ривожланишига асос бўлди.   

Ўзбекистоннинг шу каби муносабатлари Қозоғистон давлати билан яхши йўлга қўйилган. Ўзбекистон ва Қозоғистон қадимдан дўстона муносабатда бўлиб келаётган қардош халқлар ҳисобланиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари барча соҳаларда, шу жумладан таълим соҳасида ҳам янги босқичларга кўтарилмоқда.  

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ўзбек филологияси факультетининг декани О.Дуйсенбаев билан университетнинг магистратура бўлими бошлиғи А.Гулимовларнинг Қозоғистон Республикасига сафари шу мақсаддаги ишларни амалга оширишга қаратилган.   

2019 йилнинг 10 апрель куни О.Дуйсенбаев ва А.Гулимовлар Алма-ата шаҳридаги Ал-Форобий  номидаги  Қозоқ давлат университетида Филология ва дунё тиллари факультети декани, ф.ф.н., Ўмирхан Абдиман ўғли ва Адабиёт назарияси кафедраси мудири ф.ф.н., проф. Алуа Берикбай қизи билан учрашув бўлиб ўтди.

Икки олий таълим муассасаси вакиллари ўртасидаги учрашувдан мақсад – Қозоқ давлат университети билан бирга қозоқ тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича магистратура йўналишини очиш ҳамда икки томонлама диплом беришда ҳамкорлик ва бирга ишлашишни йўлга қўйиш.

Қорақалпоқ давлат университети вакиллари университет ректорати номидан эсдалик  совғаларини топширишди.

Жанар Шарипова,

филология кафедраси мудири.

Foydali havolalar