Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ахборот-ресурс марказида Ӯзбекистон халқ шоири М.Юсуфнинг хотирасига бағишлаб «Шоирни эслаб» номли адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Ӯзининг гўзал ва бетакрор шеърлари билан халқимизнинг юрагидан чуқур жой олган М.Юсуф ҳаёт бўлганларида олтмиш беш ёшни қаршилар эди.
Шу муносабат билан ўтказилган кечада «Китобсеварлар» клуби аъзолари тарафидан тайёрланган кечада шоирнинг шеърларидан ёд олган, унинг шеърларини қўшиқ қилиб кўйлаган талабалар, кечага ташриф буюрган меҳмонларда унутилмас тассурот қолдирди. Чунки, М.Юсуфдек шоир дунёга бир келади. Шу озгина фурсат ичида ўзидан яхши ном қолдирди. Биз унинг хотираси олдида бош эгамиз.
Ю.Сабурова,
Ахборот-ресурс маркази ходими.