Маданиятли кийиниш – одоблилик белгиси | | Karakalpak state university

Маданиятли кийиниш – одоблилик белгиси

Бугун Бердақ номидаги  Қорақалпоқ давлат университети маданият саройида 2019 йил – «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»га боғишланиб талаба-қизлар ўртасида «Маданиятли кийиниш – одоблилик белгиси» мавзусида миллий ва замонавий кийимлар кўргазма-танлови ўтказилди.

Бу тадбирни ўтказишдан мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган  кенг кўламли ислоҳатларда ёшларимизнинг фоал қатнашишини таъминлаш, шунингдек, талаба-қизларни ўқишда ва жамоат  ишларда фоаллигини ошириш ҳамда уларни ўқиш ва жамоат жойларида кийиш учун қулай кийимлардан намуналар ва ўқиш ўрнига мос соч турмакларини кўрсатишдан ҳамда ўзаро хурмат-иззат фазиллатларини қизларга кўрсатишдан иборат.

Тадбирни университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Дуйсенбаев очиб берди.

Кўргазма-танловда Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Абибуллаева ва бошқа тошкилотдан келган соҳа ходимлари сўзга чиқдилар.

Бу танлов уч шарт бўйича талаба-қизлар ўз маҳоратларини кўрсатишди.

Танловда фаол қатнашган талаба-қизлар ҳар хил номинациялар бўйича фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Отабек Рахимбаев,

Табиатшунослик  факултети  Ёшлар

 иттифоқи гуруҳ етакчиси, ЖТК аъзоси.

Foydali havolalar