slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Мустаҳкам оила – жамият пойдевори | | Karakalpak state university

Мустаҳкам оила – жамият пойдевори

Жорий йилнинг 13-май куни Қорақалпоқ давлат университети маданият саройида «15-май – Ҳалқаро оила куни»га бағишлаб университетнинг ёш оилали талаба-ёшлари ўртасида «Мустаҳкам оила – жамият пойдевори» шиори остида  «Kелин-куёвлар» ток-шоуси ўтказилди.

Унда  10та факультетдан иштирокчи жамоалар қатнашди. 

Кечани университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Дуйсенбаев кириш сўз билан очиб берди.

Ушбу ток-шоуни ўтказишдан мақсад – мамлакатимизда соғлом оилани шакллантириш, оилада юксак маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш учун зарур шарт-шароит яратиш, ёш келин-куёвларни оилага тайёрлаш, оила манфаатларини ҳимоялаш, соғлом фарзанд ўстириш, тарбиялаш ва вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бу ток-шоуда ёш оилали келин-куёвларнинг ўзаро чаққонлиги, билими, зийраклиги синалди.

Kелин-куёвлар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. 

Тадбир якунида танлов ғолибларини аникланди ва улар номинациялар бўйича ташкилотчилар томонидан  диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова қатнашди.

Г.Ходжаева,
География кафедрасининг доценти.

 

Foydali havolalar