Байрам совғалари топширилди | | Karakalpak state university

Байрам совғалари топширилди

 Факультетимизда 1-июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлан­ган тадбирлар давом этмоқда. Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Тимур Кулниязов, факультетимиз ҳотин-қизлар комитаси етакчиси ва талаба-ёшлар Ходжайли тумани “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчиларига байрам совғаларини (китоб ва ўйинчоқлар) топширди.

Учрашув вақтида талабаларимиз Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари билан ўзаро фикр олмашдилар ва уларга китоб ўқишнинг аҳамияти катта эканлигини ҳақида тушунчалар берди.

Албатта, бундай эътибор болаларимизга кувонч олиб келади. Бугунги кунда болаларимиз ҳамманинг диққат марказидаги инсонлар. Ҳар бирининг соғлиғи, тарбияси, ўқиши, келажаги давлат эътиборида.

Мухаббат Аметова,

Чет тиллари факультети хотин-қизлар бошланғич ташкилоти етакчиси.

Foydali havolalar