ҚҚДУ талабаси халқаро турнир ғолиби

Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида дзюдо бўйича В.Н.Гулидов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.

Жумладан, 48 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Гулнур Муратбаева уч нафар россиялик, бир нафар қозоғистонлик полвонни мағлубиятга учратиб, 1-ўринни эгаллади.

Университетимиз талабаси Г.Муратбаевани ютуғи билан табриклаб, келгуси мусобақаларда омад тилаймиз.

Н.Джанхожаев,

Жисмоний маданият факультетининг Ёшлар

билан ишлаш бўйича декан муовини.

Foydali havolalar