2019/2020 ўқув йили учун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ҳужжат топширган абитуриентлар учун енгиллик яратиш мақсадида университетнинг http://karsu.uz веб-сайтида 1-танлаган таълим йўналиши учун «Қўшимча тўлов-контракт учун ONLINE ариза бериш тизими» яратилди.
? Бунда АБИТУРИЕНТ қўйидагича кўрсатилган кетма–кетлик асосида маълумотларни киритиб, ариза бериш имкониятига эга.
(Тизимга тўғридан-тўғри кириш учун http://ariza.karsu.uz манзилини танласангиз ҳам бўлади).
❗️ЭСЛАТМА: Агар абитуриентда интернетка кириб, ариза бериш имконияти бўлмаса, университетнинг қабул комиссиясига келиб, шу жойдан чиқариб олиш имконияти бор.
Қабул комиссияси.