Талабаларнинг билим даражасини кенгайтириш, уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, китобга бўлган меҳрларини янада ошириш мақсадида саноат-технологиялари факультетининг 3-босқич иқтидорли ва изланувчан бўлган талабалари Нышанбаев Шерали ва Жоллыбаев Бахтжанлар томонидан кимё-технология ва саноат-технологиялари факультетларининг билимга чанқоқ ёшларини бирлаштириш мақсадида ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари «Билимдон» интелектуал турнири ўтказилиб келинмоқда.
Октябрь ойининг 6-санасида тунирнинг финал босқичи бўлиб ўтди. Финал босқичида Абаданов Даврон иштирок етди ҳамда барча гуруҳларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда ўйинни очиб берди.
Ӯйин натижаларига кўра, 1-ўринни 2-А нефт газ ва нефт газни қайта ишлаш мутахассислиги талабаларидан ташкил топган «Эверест» командаси, 2-ўрин 4-Б нефт-газ гуруҳидан ташкил топган «Технократлар» командаси ва 3-ўринни 3-А нефт-газ гуруҳининг «Версал» командаси эгаллади.
Бундан ташқари ўйинда «Энг яхши гуруҳ сардори» наминацияси бўйича А.Калбаев ва «Энг яхши билимдон» наминацияси бўйича еса Б.Реймовлар тақдирланди.
Ӯйин ташкилотчилари Ш.Нышанбаев ва Б.Жоллыбаевлар томонидан тайёрланган кўчма кубок бу сафар «Эверест» командасига насиб етди ва бундан ташқари «Билимдон» интелектуал ўйинда ғолиб бўлган команда иштирокчиларига медаллар, фаҳрий ёрлиқлар ҳамда есталик совғалари топширилди.
«Билимдон» интелектуал ўйинининг 2-босқичи ноябрь ойида бўлиши кутилмоқда. Ӯйинга барча факультетларнинг билимдон ёшларини чақириб қоламиз.
Мунира Базарбаева,
Кимё-технология факультети талабаси.