slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!!! | | Karakalpak state university

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!!!

«Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидин қандай тушинаман?», «Биз коррупцияга қаршимиз», «Одам савдоси – давр муаммоси» мавзуларинда «Энг яхши мақола» номинациялари бўйича онлайн мақолалар танлови ўтказилади

Жорий йил университет талабалари ўртасида «Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидин қандай тушинаман?», «Биз коррупцияга қаршимиз», «Одам савдоси – давр муаммоси» мавзуларинда «Энг яхши мақола» номинациялари бўйича онлайн мақолалар танлови ўтказилади. Танловнинг факультетлараро босқичи жорий йил 25-29-июнь кунлари оралиғида ўтказилади. Танловда иштирок этишни ҳоқлаган талабалар ўз мақолаларин юқорида мавзуларда кўрсатилган муддатда ўзлари таҳсил олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт.
Танлов мезонлари:
Танловга тақдим этиладиган мақолалар қўйидаги мезонларда баҳоланади:
– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги (илмий, расмий, бадиий критерияларига мос ва мавзу долзарблигига кўра);-10 балл
– ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;-10 балл
– мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирганлиги; -10 балл
– мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;-10 балл
– мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги ва менталитетимизга мос манбалар ёритилганлиги;-10 балл
– мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги;-10 балл
-ижодий ишларда калит сўзлар, ўзбекча, русча ва инглизча аннотацияларнинг мавжудлиги;-10 балл
Ижодий ишлар ҳажми 8-10 бетдан кам бўлмаслиги ва ҳар бир мезон 10 баллик тизимда баҳоланади (жами 70 балл)
Танловга тақдим этиладиган ижодий иш (ўзбек, рус, инглиз тилларида) компьютер WORD дастурида Times New Roman 14 шрифтида, 1 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори пастдан 25 мм жой қолдирган ҳолда ёзилган бўлиши шарт.
Танловнинг университет босқичида 1-2-3-ўрин ғолиблари бўлган талабалар ректор томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланади:
Университет босқичида ғолиб бўлган 1-2-ўринни эгаллаган талабаларнинг мақолалари танловнинг Республика босқичига тавсия этилади ва танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлганлар қўйидагича тақдирланади;
1-ўрин уч миллион (3000000) сўм ва диплом
2-ўрин икки миллион (2000000) сўм ва диплом
3-ўрин бир миллион (1000000) сўм ва диплом

Foydali havolalar