«Ташаббусда ёшлар конференцияси – 2020»

«Бошлач учун буюк бўлиш учун шарт эмас, аммо буюк бўлиш учун албатта бошлаш керак» деган фикрни ўзида  жамлаган тадбир 26-июнь куни университетнинг бир қатор билимли ва фаол ёшлари иштирокида бўлиб ўтди. «Ташаббусда ёшлар конференцияси 2020» мавзусидаги онлайн конференция бир қанча ташаббусларнинг асосчиси, фаол ва тажрибали спикерлар ва университетнинг Чет тиллари факультети ташаббуси билан ташкил этилди.

 Тадбирни университет ректори А.Реймов кириш сўз билан очиб берди ва ёшларни кириб келаётган 30-июнь  «Ёшлар куни» билан қизғин муборакбод этди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ф.Омонов сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшлар соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хақида айтиб ўтди. Шундан сўнг факультет декани Дж.Курбанбаев бошчилигида фаол спикерлар ва талаба ёшлар ўртасида суҳбат бошланди.

«International union-V», «Union-X conference» лойиҳалари асосчиси Аббосбек Туробиддинов, «International youth reforms forum-2020», «Ислоҳотда ёш кадрлар саммити-2020» лойиҳалари асосчиси Огулнур Атаева, «Asian youth conference-2019», «Депутат миллий онлайн форуми-2020» лойиҳалари асосчиси Шохрух Маматқулов каби тажрибали спикерлар сўзга чиқиб, ўз лидерлик қобилиятлари, бу йўлдаги қийинчиликлар ва олдига қўйган мақсадларга қандай эришиш сирлари хақидаги тажрибаларини талаба ёшлар билан ўртоқлашди.  

Ўзбекистон ёшларининг маънавий ва сиёсий билимини ривожлантириш, ўлардан давлат бошқаруви учун шаклланган, етук кадрларни яратиш, ҳар бир бир ёшнинг ўз ғоясини кучли лойиҳа даражасига олиб чиқа олиши ва тажрибага эга бўлишини таъминлаш мақсадида ўтказилган конференция байрам арафасида ёшларга катта совға бўлди.   Ва албатта, ўтказилган спикер ва талаба ёшлар орасидаги суҳбатлар яқин келажакда ўз натижасини беради деган умиддамиз. 

 

Динора Бегдуллаева

Чет тиллари факультети

1-босқич талабаси