«Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди | | Karakalpak state university

«Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Жорий йилнинг 27 июнь куни Тошкент шаҳрида Ёшлар пресс клубида фан, таълим, спорт, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданият, ОАВ, иқтисодиёт, тадбиркорлик соҳаларида ўз салоҳиятини намоён қилаётган 41нафар йигит-қизнинг меҳнатлари муносиб эътироф этилди. «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонининг топширилиши ёшларни янада жипслаштиришга, уларни бир куч бўлиб, ўз билим ва истеъдоди, фидойилиги билан Ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга рағбатлантирмоқда.
Ушбу тақдирланганлар ичида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Жисмоний маданият факультети 3-босқич талабаси Дарменбаева Клара Азатбай қизининг ҳам борлиги бизни қувондиради.
Маьлумот орнида: Клара Дарменбаева спортнинг Самбо тури билан шуғулланиб, 2011 йилдан бошлаб Самбо кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. Халқаро тоифадаги спорт устаси. Спорт фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Жаҳон чемпиони.Республика ва халқаро миқёсидаги турли мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.
Клара Дарменбаевани ушбу ютуғи билан самимий табриклаймиз!

Foydali havolalar