«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ, АЛБАТТА, ЁШЛАР БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ!»

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «30-июнь-Ёшлар куни» байрами муносибати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аьзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва университет иқтидорли талабалари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари иштирокида «Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз!» мавзусида Онлайн-анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманни университет ректори, техника фанлари доктори, профессор А.Реймов нутқ сўзлаб, тадбир иштирокчиларин тантанали равишда Ёшлар байрами билан самимий табриклади ва 27-июнь куни Ташкент шаҳрида «30-июнь-Ёшлар куни» байрами мунасибати билан ўтказилган тадбирда «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланган университетнинг Жисмоний тарбия факультети 3-босқич талабаси Клара Дарменбаевани қизғин қутлади.
Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш кўмитаси раиси, Сенатор Б.Матмуратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси М.Ибрагимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, бюджет ва солиқ ислоҳатлари қўмитаси аъзоси Л.Сейтова, университет Хотин-қизлар масалалари буйича Кенгаш раиси И.Сейтназаровалар чиқиб сўзлаб, сўнгги йиллари мамлакатимизда ёшларнинг таьлим-тарбиясига қаратилаётган диққат-этибор ва уларнинг ётук билим, касб-ҳунар эгаллаши учун Давлатимиз Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан чиқарилаётган фармон, қарор ва қонунларнинг мазмун-моҳияти буйича университет талаба ёшларига тушунчалар берди ва ёшларни бугунги байрам билан табриклади.
Тадбирда университет ёшлари номидан университет Ёшлар билан ишлаш буйича проректори вазифасин бажарувчи И.Жуманиязов, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Даўран Абаданов, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони эгаси Клара Дарменбаева, юнон-рим кураши буйича жаҳан чемпионати совриндори, Токио олимпиадаси йулламаси эгаси Жалғасбай Бердимуратов, «Зулфия» номидаги давлат мукофати лауреатлари университетнинг 1-курс магистранти Назокат Ибрагимова, ўзбек филологияси студенти Назокат Шарипбаева, Президент давлат стипендияси ғолиби, 1-босқич магистранти Нурназар Пирназаров, «Умид учқуни» кўкрак нишони соҳиби Артур Садуллаев, «Йил студенти» танлови ғолиби Отабек рахимбаевлар чиқиб сўзлаб, ўзларига кўрсатилаётган юксак эьтибор ва рағбат учун Президентимиз ва республика ҳукуматига, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдирчиликларин билдирди.