slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
БИЗ КОРРУПЦИЯГА КАРШИМИЗ. | | Karakalpak state university

БИЗ КОРРУПЦИЯГА КАРШИМИЗ.

         Аннотация: Ушбу  мақола жамиятнинг энг оғриқли нуқталаридан бири коррупция иллатининг келажакка ва жамиятга салбий таъсири ҳақида. Коррупция ҳозирги кунда дунё давлатларини ташвишга солиб келаётган глобал муаммолардан биридир. Корррупсиянинг инсоният келажагига солаётган хавфи ҳар биримизни огоҳликка чақиради. Ўзбекистонда қайси бир соҳа ривожланишдан оқсаётган бўлса, буларнинг барчасига коррупция сабаб. Айниқса, коррупция иқтисодиётга, давлат ғазнасига жуда катта зарар келтирмоқда. Коррупция туфайли жамиятнинг барча тоифалари орасида ҳокимиятга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлиши мумкин. Бир мансабдор шахснинг адолатсизлиги сабабли ҳокимиятнинг, давлатнинг шаънига путур етиши мумкин. Бу эса давлатнинг инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Чунки ҳокимият ва халқ ўртасидаги муносабатни ўзаро ишонч ташкил қилади. Коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-аҳлоқий асосларини емиради, декмократик институтлар ва қонунустиворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади.

        Аннотация: Эта статья об одном из самых болезненных моментов общества и негативном влиянии коррупции на будущее и общество. Коррупция является одной из глобальных проблем, которая в настоящее время волнует страны всего мира. Угроза коррупции для будущего человечества призывает каждого из нас к бдительности. Коррупция является основной причиной неразвитости любого сектора в Узбекистане. Коррупция, в частности, наносит большой ущерб экономике и государственной казне. Коррупция может привести к недоверию к власти среди всех слоев общества. Несправедливость чиновника может нанести ущерб авторитету государства. Это может привести к кризису в государстве. Потому что отношения между правительством и людьми основаны на взаимном доверии. Коррупция наносит ущерб политическому и экономическому развитию любого общества, разрушает конституционные основы государства и моральные основы общества, ослабляет демократические институты и верховенство закона и серьезно нарушает права и свободы граждан.

        Annotation: This article is about one of the most painful points of the society and the negative impact of corruption on the future and society. Corruption is one of the global problems that is currently worrying countries around the world. The threat posed by corruption to the future of humanity calls each of us to vigilance. Corruption is the main reason for the underdevelopment of any sector in Uzbekistan. Corruption, in particular, is doing great damage to the economy and the state treasury. Corruption can lead to mistrust of the government among all sections of society. The injustice of an official can damage the authority of the state. This could lead to a crisis in the state. Because the relationship between government and the people is based on mutual trust. Corruption harms the political and economic development of any society, erodes the constitutional foundations of the state and the moral foundations of society, weakens democratic institutions and the rule of law, and seriously violates the rights and freedoms of citizens.

      Калит сўзлар: коррупция, манфаатлар тўқнашуви, Жиноят кодекси, оммавий ахборот воситалари, сотиб олиш.

      Ключевые слова: коррупция, конфликт интересов, уголовный кодекс, СМИ, покупка.

      Keywords: corruption, conflict of interest, Criminal Code, mass media, purchase.

     Коррупция-бу нима? Коррупцияни жамиятдаги ҳар бир одам ҳар хил тушунади. Чунки коррупция баъзи бир одамлар учун тараққиёт кушандаси. Баъзи бир одамлар учун эса шунчаки ўз манфаат, эҳтиёжларини қондиришнинг бир усули. Коррупция-бу мансабдор шахсларнинг шахсий бойиш ёки мулкий наф кўриш мақсадида сотилишидир. “Коррупция” сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, “бузиш”, “сотиб олиш” деган маъноларни билдиради. Коррупция ҳозирги кунда дунё давлатларини ташвишга солиб келаётган глобал муаммолардан биридир. Корррупсиянинг инсоният келажагига солаётган хавфи ҳар биримизни огоҳликка чақиради. Умуман олганда, коррупция Ўзбекистонга қанчалик зарар келтирмоқда? Ўзбекистонда қайси бир соҳа ривожланишдан оқсаётган бўлса, буларнинг барчасига коррупция сабаб. Айниқса, коррупция иқтисодиётга, давлат ғазнасига жуда катта зарар келтирмоқда. Ҳақиқатни ҳаққоний айтадиган бўлсак, бутун бир ҳаётимизни коррупция чулғаб олган. Мисол қилиб айтадиган бўлсам, гўдакнинг туғилишидан тортиб, унинг ўсмирлик даври, ишдаги фаолияти, бутун бир умри давомида коррупция билан тўқнашишига тўғри келади. Хўш, яхшилаб ўйлаб кўрайлик!!! Бунга ким айбдор? Болани пул эвазига ўқишга жойлаб қўйган ота-оналарми? Жиянини таниш-билиш қилиб яхши ишга жойлаб қўйган амаки, тоғаларми? Мансаб лавозимига кўтарилиш учун директорига пора берган ходимми? Хўш, бунга ким айбдор??? Аслида, бунга барчамиз айбдормиз. Чунки коррупциянинг ривожланишига ўзимиз имкон яратиб бермоқдамиз. Майли, сиз коррупция жараёнида қатнашмаган бўлишинингиз мумкин. Лекин шу порани олиш-бериш жараёнида гувоҳ сифатида кўзингиз тушган бўлиши мумкин. Шу нарсани кўриб, билиб, эътиборсизлик, лоқайдлик, масъулиятсизлик ботқоғига барчани нима бошлаб келди?  Буларнинг барчасига билимсизлик, илмсизлик, ҳозирги глобал муаммолардан бехабарлик сабаб бўлди. Бунга яққол мисол қилиб Беҳбудийнинг “Падаркуш” асарини келтиришимиз мумкин. Асарда боланинг билимсизлиги, илмсизлиги отасининг ўлимига сабаб бўлади. Яъни ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдиради. Ҳозирда ёшларнинг билим олиши, ўқиб ўрганиши учун барча шароитлар яратилган. Биз шундай шароитлардан фойдаланган ҳолда юртимизга керакли, садоқатли, виждонли, ҳалол шахс бўлиб етишишимиз керак. Инсонни инсон қилиб турган унинг ақли ҳисобланади. Инсон ақли шу даражада кучлики, уни тасаввуримизга сиғдириб бўлмайди. Бу ақлни эса давлат учун, юрт учун, унинг келажаги учун ишлатишимиз зарур. Лекин баъзи бир кимсалар борки, коррупция деб аталмиш ёвузликнинг ботқоғига ботиб бормоқдалар. Уларнинг нодонликлари, билимсизлиги туфайли давлат катта зарар кўрмоқда. Коррупциянинг жамиятга салбий таъсири туфайли давлатнинг барча соҳаларига  зарар етмоқда. Шарл Монтескё коррупцияни йўталга ўхшатади: “йўтални ривожланмасидан олдин аниқлаш қийин, аммо даволаш осон, лекин йўтал ривожланиб кетса, уни аниқлаш осон даволаш қийин” деган эди. Бундан кўриниб турибдики, коррупцияни ривожланмасидан олдин унинг илдизига болта урилса, Ўзбекистонда ҳақиқий демократик давлат қуриш мумкин. Лекин коррупциянинг ривожланишига шундай қараб турсак, фуқаролик жамияти, демократик давлат қуриш ҳақидаги мақсадимиз қуруқ қоғозда қолиб кетади. Шунинг учун жамият орасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини, онгини ошириш зарур деб ўйлайман. Бунинг учун аҳоли орасида коррупция каби ёмон иллатларнинг оқибатлари нимага олиб келишини аҳолига тушунтиришимиз зарур деб ўйлайман. Албатта, бунинг учун ёшларни бўш вақтини тўғри тақсимлаш зарур. Чунки Ўзбекистоннинг келажаги ёшларнинг қўлида. Ёшларни онгини ғоявий бўшлиқлардан тозалаб, уларни турли хил тўгараклар, спорт турларига қатнашишини зарур деб ўйлайман. Чунки келажакда у инсон билимсизлиги туфайли коррупция ботқоғига осонгина ботиб қолиши мумкин. Коррупция туфайли жамиятнинг барча тоифалари орасида ҳокимиятга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлиши мумкин. Бир мансабдор шахснинг адолатсизлиги сабабли ҳокимиятнинг, давлатнинг шаънига путур етиши мумкин. Бу эса давлатнинг инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Чунки ҳокимият ва халқ ўртасидаги муносабатни ўзаро ишонч ташкил қилади. Коррупциядан азият чеккан инсон келажакда коррупция билан шуғулланмайди деб ким кафолат беради? Коррупция кимнингдир назарида ўз эҳтиёжини қондиришнинг  осон йўли бўлиб кўриниши мумкин. Лекин бу нарса давлат, жамият келажаги учун катта хавфдир. Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017-йил 4-январдан кучга кирган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонун.  Қонун 6 боб ва 34 моддадан иборат. Ушбу қонуннинг мақсади коррупцияга оид муносабатларни тартибга солишда иборат. Бу қонун Ўзбекистон тарихидаги муҳим ҳужжат ҳисобланади. Бундан ташқари Ўзбекистон 2003-йил 31-октабрда қабул қилинган ва 2005-йил 7-июлдан кучга кирган “Коррупцияга қарши кураш конвенсияси”га ҳам аъзо ҳисобланади. Халқаро тажрибалар шуни кўрсатадики, коррупция энг ривожланган давлатларнинг деярли барчасида маълум миқдорда бор. Цингапур тажрибасини оладиган бўлсак, бу давлатда коррупция миқдори камлиги кишини ўзига жалб этади. Бундай бўлишига асосий сабаб коррупция жинояти учун оғир жазонинг жорий этилганлиги ҳисобланади. Менинг фикримча, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасида кучли механизм ишлаб чиқиш зарур. Албатта, бу механизмнинг асосини қонунлар, давлат дастурлари ташкил қилиши лозим. У шундай механизм бўлиши керакки, боғчадан тортиб олий давлат органларининг фаолиятини тартибга солиши зарур деб ўйлайман. Хулоса сифатида айтадиган бўлсам, корупсиянинг давлат ва жамиятга хавфи жуда каттадир. Сиз ўйлашингиз мумкин икки одамнинг пора олиш-беришда қатнашиши Ўзбекистон ғазнасига денгиздан томчи бўлиб кўринши мумкин. Лекин шунга ўхшаган кимсаларнинг минглаб қилмишлари вақт ўтган сайин давлатнинг пароканда бўлишига олиб келади. Тасаввур қилиб кўринг, давлатда коррупция ва шунга ўхшаган иллатларнинг йўқ бўлиши давлат ва жамият учун қанчалик фойда келтирган бўларди? Коррупция йўқ бўлганида барча соҳалар гуллаб-яшнаган, давлат иқтисодиёти, ғазнаси бойиган бўларди. Энди ўзингизга савол беринг кўринг. Коррупцияни йўқ қилиш вақти келмадимикан?.. Ҳозирги глобал шароитда энг ёвуз иллатлардан бири бу коррупция ҳисобланади. Коррупция барча соҳаларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Мисол учун таълим соҳасидаги коррупцияни олайлик. Коррупция таълим сифатига салбий таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Биринчидан, коррупция-таълим бериш сифатини туширади, болаларнинг мактабга боришга бўлган қизиқишларини сўндиради, билим олиш иштиёқини пасайтиради, қонунни бузишга бошлайди ва коррупцияни келтириб чиқаради. Коррупцияга мисол қилиб ҳаётий мисолларни келтириб ўтмоқчиман. Бола туғилган пайтда унинг туғилишида иштирок этган шифокорга суюнчи пули берилади. Акс ҳолда ҳеч ким унга яхши эътибор қаратмайди. Лекин она ва болага ғамхўрлик қилиш шифокорларнинг вазифаси ҳисобланади. Демак, бола туғилиши билан бу жирканч иллатнинг гувоҳи сифатида туғилади. Бола улғайгач ота-онаси уни келажакда яхши ҳаёт кечирсин деб, боласини пул бериб олийгоҳга киритиб қўяди. Ваҳоланки, бу орқали ота-оналар ўз фарзандининг оёғига болта урган бўлади. Фарзанди пул орқали олийгоҳга кирганидан сўнг имтиҳонлардан пул бериб ўтади. Чунки фарзанд бу қинғир йўлга ўзи билмаган ҳолда кириб қолди ва бу жирканч иллатга ўрганиб қолди. Унинг онгида барча нарсаларни пул орқали сотиб олса бўлади деган фикр пайдо бўлади. Кейинчалик бир амаллаб олийгоҳни битиргач, ишга кирмоқчи бўлади. Ишга кириш вақтида ҳам пора бериб ўз ниятига етади. Энди ўйлаб кўринг етарли билимга эга бўлмаган одам қандай қилиб давлат ишида ишлай олади. Ўз ишига виждонан, масъулият билан хизмат қила олади деб ким кафолат беради. Хўш, бунга ким айбдор? Боланинг ота-онасими? Боланинг ўзими? Бунга ҳаммамиз айбдормиз. Нега десангиз бундай шароитнинг келиб чиқишига ҳар бир одам айбдор ҳисобланади. Коррупцияни кўра туриб унга кўз юмган инсонлар айбдор. Коррупция фақатгина бир одамнингнинг айби билан юз бермайди. Мансабдор шахсларни сотиб олиш, уларнинг порага сотилиши ҳам коррупция дейилади. Коррупцияга алоқадор одам қонунни бузишидан ташқари, ўзининг кимлигини, эътиқодини, маънавияти қай даражада эканини ошкор қилади. Коррупцияга қарши курашда ҳар бир фуқаро виждонан ёндашуви зарур деб ўйлайман. Ҳар бир фуқаро ўз касбига виждонан ёндашса, ўзининг касбига масъулият, ҳурмат ва эътибор билан қараса коррупция иллати йўқолади деб ҳисоблайман. Қариндош-уруғчилик, таниш-билишчиликдан давлат ва жамият манфаатларига зиён етмаслиги, қонунларга, инсоннинг қадр-қимматига коррупция туфайли доғ тушмаслиги зарур. Инсоннинг тақдири ўзининг қўлида, чунки коррупцияга қадам қўйиш ёки қўймасликни инсоннинг ўзи ҳал этади. Яъни бундай вазиятда инсоннинг виждони пок бўлса, у инсон коррупция деб аталмиш балога қарши курашади. Жамиятда моддий аҳволи туфайли ҳам коррупцияга аралашиб қолган инсонлар кўп. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон коррупцияга қарши тура олиши лозим. Ҳар бир фуқаро адолатсизлик, қонунга ҳурматсизлик, касб-у амалга, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини англаши лозим. Ўз хизмат вазифасини масъулият ва виждонан бажараётган давлат хизматчисига пора бериш ҳам коррупциянинг бир кўриниши ҳисобланади. Ҳар бир фуқаро коррупциянинг оқибатларини тўғри англай олиши лозим. Бунинг учун эса ҳар бир фуқарода коррупцияга қарши ўзига хос имунитет пайдо бўлиши лозим. Яъни ҳар бир инсонда коррупцияга қарши курашиш тушунчаси бўлиши керак. Коррупция иллати жамиятда ижтимоий тенгсизликни кучайтиради, иқтисодиётнинг бир текисда ривожланишига тўсқинлик қилади, аҳолининг ҳокимиятга, адолатга бўлган ишончини сўндиради.  Фуқаролар орасида бефарқлик, лоқайдликнинг  кучайишига олиб келади. Бунинг натижасида ҳатто давлат инқирозга юз тутиши мумкин. Шунинг учун ҳар биримиз коррупцияга қарши курашишимиз керак. Коррупция натижасида инсоннинг тер тўкиб қилган меҳнати йўққа чиқиши мумкин. Яъни бошқа бир одам коррупция йўли билан унинг меҳнатини ўзиники қилиб олиши мумкин. Жамиятимизда шундай касб эгалари борки, улар коррупциянинг оқибатларини кўрсатиб бериш ва коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Коррупцияга қарши курашда айниқса, оммавий ахборот воситалари муҳим рол ўйнайди. Чунки аҳолига коррупциянинг оқибатларини етарлича етказиб беришда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти катта. Чунки оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимят ҳисобланади. Уларнинг вазифаларидан бири жамиятнинг ҳар қандай ожиз нуқталарини танқидий тарафдан ёритиб бериш ҳисобланади. Айниқса, коррупцияга қарши курашда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларининг ўрини беқиёс деб ўйлайман. 9-декабр коррупцияга қарши курашиш куни сифатида белгиланиши ҳам коррупциянинг қандай хавфли иллат эканлигини англатиб турибди. Қайси бир соҳани олмайлик ўша соҳада ривожланиш, тараққиёт рўй бермаётган экан, унинг асосий сабабларидан бири коррупцияга бориб тақалади. Коррупция жамият аъзоларининг фуқаролик мавқейини йўққа чиқаради. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ўзининг сайловолди маърузаларидан бирида “бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз-мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган ёвуз иллат, яъни, коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқубузарликнинг олдини олиш масалаларини самарали ҳал этишдан иборат” эканлигини таъкидлаган эди. Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга нисбатан муросасизликка ҳам боғлиқ. Жамиятимизда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш бугунги кунимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Коррупцияга қарши кураш масаласида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли йўқ бўлишида ҳар бир фуқаро бирдай масъулдир. Шундагина олдимизга қўйилган мақсад ва муддаоларга ечим пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлигига ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда коррупцияга қарши бирга курашишимиз керак. Умуман олганда, масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан курашни ўзимиздан бошлашимиз керак. Яъни коррупцияга қарши ҳар бир фуқаро курашиши зарур. Коррупциявий жиноятлар давлат иқтисодиётига жиддий зиён етказиши билан бирга, ҳалол меҳнат билан кун кечираётган кишиларга ҳам маънавий зарар келтиради. Хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолда содир этиладиган бундай ижтимоий хавфли қилмишларнинг яширин жиноятчилигича қолиши, бу жиноятларнинг кўплаб содир этилишига шароит яратмоқда. Бундай вазият эса коррупцияга қарши курашиши керак бўлган давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан кишиларда нафрат ва салбий фикрлар пайдо бўлишига олиб келади. Яъни фуқароларда ҳокимятга нисбатан ишончсизлик кайфияти пайдо бўлиши мумкин. Ҳар қандай коррупциявий жиноят янги бир қонунбузарлик содир этилишига олиб келади. Шунинг учун аҳоли орасида кўпроқ коррупцияга қарши тарғибот ишларини олиб бориш керак деб ўйлайман. Айниқса, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз касбига виждонан ёндашуви керак. Чунки икки ёки ундан ортиқ шахснинг пора олиш, пора бериш билан боғлиқ жинояти давлат, жамият, шахслар учун жуда катта зарар келтириши мумкин. Ички ишлар ва прокуратура ходимлари зиммасига коррупцияга дахлдор жиноятларни содир этган шахсларнинг жиноятини исботлаб одил судловга топшириш вазифаси юклатилган. Кадрлар масаласига жиноятларнинг, хусусан коррупциявий жиноятларнинг аралашиши мамлакат тараққиётига катта хавф туғдиради. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принципларини белгилашда коррупциявий жиноятнинг жазоси муқаррарлиги масаласи қатъий ҳисобга олинган. Кўпгина ривожланган мамлакатлардаги жиноят қонунчилигида пора олиш, пора бериш ёки унга воситачилик қилиш жиноий ҳаракатларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига тенг деб топилган ва бу жиноятлар учун бир хил жавобгарлик белгиланган. Қонун ҳужжатларига, давлат ташкилотларининг  иш фаолиятига очиқлик, ошкораликни таъминлаш нуқтайи назаридан ўзгаришлар киритиляпти ва бошқа кўплаб янгиликлар жорий қилиняпти. Буларнинг барчаси коррупция балосини бартараф этишда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Энг аввало, республикамизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида қабул қилинган ЭКОСОСнинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси, Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси, Халқаро тижорат ташкилотларида  коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақида декларация, Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенсияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг қабул қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда. 2010-йилда эса Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва  ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истамбул ҳаракати дастурига қўшилди. Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштирилишига қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимяти ва бошқарув органлари фаолиятини очиқлиги тўғрисида”ги, “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган юридик ҳужжат ҳисобланади. Рақамларга мурожаат қиладига бўлсак, 2017-йилда мамлакатимизда порахўрлик билан 1.7 миндан ортиқ жиноят иши бўйича 2.5 минг нафарга яқин шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 2018-йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 128 та коррупциявий жиноят фош этилган. Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг натижасини бермоқда. Коррупцияга қарши курашда ёшлар ўзаро якдил бўлиши керак. Яъни бунда ёшларни болаликданоқ коррупцияга қарши курашга ўргатишимиз зарур. Ёшлигидан яхши тарбия олган бола бундай қинғир-қийшиқ йўлларга кирмайди. Яъни ёшларимизда коррупция қарши ўзига хос имунитетни шакллантиришимиз зарур.  Коррупция қарши барча ёш авлод бирлашишимиз зарур. Бунинг учун эса биз ёшлар бола пайтимиздан яхши билим олишимиз керак. Ёшларнинг онгидан бирон-бир мақсадга осонликча пора бериш ёки пора олиш орқали эришаман деган бузғунчи ғояларни ўчиришимиз зарур. Ёшларнинг тарбиясига алоҳида эътибор берган ҳолда, уларни ватанга садоқатли, юрти учун жонини ҳам аямайдиган, ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, ватанга хиёнат қилмайдиган, мард, жасур, билимли қилиб тарбиялаш зарур. Шунинг учун давлатимиз томонидан ташкил қилинган “Ёшлар иттифоқи”нинг коррупцияга қарши кураш бўйича тарғиботчилик фаолиятини ошириш зарур. Ҳозирги кунда ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишда юртимиздаги Ёшлар иттифоқининг аҳамияти каттадир. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ёшлар сиёсати давлат сиёсати даражасига кўтариляпти. Яъни ёшларга бўлган эътибор кучайтирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёш кадрларни коррупцияга қарши ҳаракат қилишдан иборат. Яъни ёшларнинг миясида бўшлиқ пайдо бўлмаслиги зарур. Ёшларнинг бўш вақтини унумли таъминлаш зарур. Яъни коррупцияга аралашиб, осонгина роҳатга эришиб бўлмаслигини ёшларнинг онгига сингдириш зарур. Коррупцияга қарши курашишда ёшларга коррупциянинг оқибатлари қандай аҳволга олиб келишини тушунтириш зарур. Ўзбекистонда аввало, жамият орасида ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш лозим. Чунки улар келажакда бирон-бир касб эгаси бўлиб етишадилар. Уларнинг коррупцияга аралашиб қолмаслиги учун ёшларга чуқур билим ва тарбия бериш зарур. Ёшлар бу масалада ўзаро якдил бўлмаса, жамият коррупцияга қарши турмаса, давлат органлари коррупцияга қарши курашмаса давлат инқирозга юз тутади. Чунки унинг иқтисодиётига коррупция катта зарар келтиради. Коррупция қарши курашда ёшларга тўғри таълим берилса, етишиб келаётган авлод жамиятнинг ривожланиши учун зарар келтирмайди, балки давлатнинг тараққиётига ўзининг ижобий ҳиссасини қўшади деб ўйлайман.  Айни пайтда кўплаб фуқаролар ўз ҳуқуқларини билмайди. Уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги кўплаб коррупция билан шуғулланадиган одамлар учун айни муддао ҳисобланади. Яна бир муаммо фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмаслигидир. Бундай билимсизликлар коррупциянинг кучайишига сабаб бўлади. Коррупциянинг олдини олиш учун фуқароларнинг ҳуқуқий билими, онги, ватанпарварлик туйғуси, маънавий мероси, маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш зарур. Коррупцияга қарши курашишда фуқаролар давлатга ёрдам беришлар лозим. Бир ёқадан бош чиқариб коррупцияга қарши курашсак унинг олдини олиш мумкин.        

 

Фойдаланилган адабиётлар:

 

1.“Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонун. 2017.

2.Жиноят кодекси. Адолат. 2019.

3.И.Исмаилов, С. Мухтаров. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси. 2017.

4.А.Бабаев. Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашда коррупсийга қарши курашнинг аҳамияти ва ҳуқуқий жиҳатлари. Магистрлик диссертацияси. 2009.

5.Р.Зуфаров, Б.Аҳроров. Коррупция. Қонун. Жавобгарлик.ТДЙИ нашриёти. 2011.

 

                                                        Қорақалпоқ давлат университети

                                                                 Юридика факультети Юриспруденция

                                                                   йўналишининг 2-курс талабаси

                                        Матёқубов Сардорбек.

 

Foydali havolalar