slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Қуёнчилик – истиқболли бизнес БОЙ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ… ҚУЁН БОҚИНГ!!! | | Karakalpak state university

Қуёнчилик – истиқболли бизнес БОЙ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ… ҚУЁН БОҚИНГ!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш буйича ПҚ4653
• Режа:
• 1. Камбағалликни қисқартириш шароитида қуёнчилик бизнеси билан шуғулланишнинг аҳамияти
• 2. Қуён етиштириш учун шароитлар
• 3. Ўзбекистон Республикасида куёнчиликни ривожлантириш учун қилинган ишлар
• Қуёнчилик сердаромад тармоқлардан биридир. Чунки қуён овқат танламайди, олти ой боқилган қуён 3,5–4 килограмм тош босади. Асосийси, бир йилда битта қуёндан 16–20 тагача соғлом насл олиш мумкин.
• Гўшти парҳезбоп, хушхўр, парҳезбоплиги жиҳатидан товуқ гўштидан устун туради. Ошқозон-ичак, жигар касалликлари, қон босими билан даволанаётган беморларга даво, танада тез ҳазм бўлади.
• Хонадонларда қуён боқиш унча катта харажат талаб қилмайди. Уларнинг тез етилувчанлиги, серпуштлиги, жадал ўсиши сарф этилган маблағнинг тез қопланиб кетишини таъминлайди. Чунки қуёнлар йил давомида 5–6 марта олтитадан ўнтагача болалайди. Умуман битта қуёндан бир йилда 50–60 тагача бола олиш мумкин. Бундан ташқари бир бош қуёндан 1 кг гача тивит олинади.
• Аҳоли хонадонларида қуён асосан гўшти ва мўйнаси учун боқилади.
• Қуён тез етилади ва кўпаяди, шу боис ундан қисқа вақт ичида кўплаб парҳез гўшт олиш мумкин. Йилига бола она қуён ҳисобига 70–80 кг гўшт ва 25–35 дона мўйна олиш мумкин.
• Қуён гўшти таркибида оқсил кўп, холестерин кам бўлганлиги туфайли болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, ошқозони касалланган ва юрак-томир касаллигига чалинган кишилар учун жуда фойдалидир. Энг муҳими, бир килограмм қуён гўшти етиштириш шунча қўй ёки қорамол гўшти етиштиришга нисбатан кам харажатлидир.
• Қуёндан жуда майин ва нозик тивит олинади, ундан шарф, рўмол, свитер, беретка, пайпоқ ва бошқалар тўқилади. Шунингдек, қуён терисидан қўлқоп, сумка, енгил оёқ кийим ҳам тайёрланади.
• Қуён зотлари: ҳозирда республикамизда оқ великан, кулранг великан, Россия мордери, шиншила, капалаксимон, олмахонсимон, кумушсимон, қора қўнғир, вена зангори ва бошқа зотли қуёнлар боқилмоқда.
• Парваришлаш. Қуён боқиладиган жой зах ва нам бўлмаслиги керак. Қуён боқиб, кўп даромад олиш учун биринчи навбатда серпушт она қуёнлар сонини кўпайтириш лозим. Шундагина махсулот (гўшт, тивит, мўйна) нинг таннархи арзонга тушади ва сифати яхшиланади. Қуён болалари 60–65 кунгача оналарини эмизиб боқилади ва вазни 1,8–2,2 кг. га етиши билан гўштга сўйилади. Қуённинг 1 кг семириши учун ўрта ҳисобда 3,0–3,5 кг озиқа бирлиги сарфланади. Семиртирилган қуёнларнинг гўшт чиқими 50–60 фоизни ташкил этади.
• Гўштга сўйиладиган қуёнларнинг тирик вазни ўрта ҳисобда 3–4 кг бўлади. Янги туққан қуён кунига 4–5 марта озиқланади. Асосан кўк озуқалар, жумладан, кўк беда, маккажўхори, буғдой, қоқиўт, қўйпичак, полиз экинларининг барги, дарахт шохлари, олма, тол ва ток новдаларини хуш кўриб ейди. Қуёнларга суяк уни, бўр ишлатилган оҳак, картошка, сабзи, лавлаги, нўхат дони, арпа дони ва қўшимча равишда овқатига макроэлементлар қўшиб берилади. Қуёнларга бериладиган озуқаларнинг 70 фоизини концентрат озуқалар ташкил қилади. Қуёнлар сули, арпани ҳам истеъмол қилади. Арпа қуёнларга намланган ёки ширали озуқаларга аралаштирилган ҳолда едирилади. Бўғоз қуёнлар парваришига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Уларнинг рационини тинчлик давридагига нисбатан бўғозлик даврининг бошида 30 фоиз, охирида эса 70 фоиз кўпайтириш керак. Қуёнлардан олинадиган маҳсулотларнинг сифати ва салмоғи уларни сақлаш шароитига боғлиқдир. Қуёнларни катакларда сақлаш зарур. Чунки катакларда сақланган қуёнларда касаллик кам учрайди ва микроиқлим яхши бўлади. Ҳар бир катакнинг майдони 0,5–0,7 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Катакнинг ўртасида охур бўлиши зарур. Сув идишлари ҳар бир қуёнга алоҳида бўлади. Айрим ҳолларда қуёнлар симтўрлар билан ўралган ҳолда ҳам боқилади. Уй қуёнлари 5–12 йилгача яшайди.
• Қуёнларни қочириш ва болалатиш. Эркак ва урғочи қуён бир катакда сақланади. Қуёнларнинг бўғозлик даври ўртача 30 кун давом этади. Қуён болалари ўз оналаридан 19, 29 ва 45 кунлигида ажратилади ва турли хил озиқлар билан боқилади.
• Қуён болаларини боқиш. Қуён болалари биринчи ойда оналарига қандай озиқ берилган бўлса, худди шундай озиқ билан боқилади. Лекин дон албатта ёрма ҳолда берилиши керак. Қўшимча ҳолда сабзи, қаймоғи олинган сут, творог берилиши яхши натида беради. Ёрма холидаги дон сабзавотларга аралаштириб берилса янада яхши. Қуёнларга қиш ойларида суткасига бир марта, ёз ойларида икки марта, яъни эрталаб ва кечқурун сув берилиши зарур.
• Қайси банклар қайси соҳага масъул қилиб бириктирилган?
• ➖Микрокредитбанк – қуёнчилик соҳасига;
• Демак, қуёнчилик бизнесини бошламоқчи бўлсак микрокредитбанкига мўражаат қилишимиз мумкин!!!
• (Бизнес план билан)
ҚУЁНЧИЛИК БИЗНЕС РЕЖАСИ

ЛОЙИХАНИНГ МАҚСАДИ
Ушбу лойихани амалга оширишдан максад, қуёнчилик бизнесини ташкиллаштиришни асослашдир. Тадбиркор белгиланган фаолият турига асосланиб, ёш қуёнларни сотиб олиб, етиштириб, гўшти ва терисидан халқимизга арзон ва сифатли тарзда, етказиб бериш хамда 13 нафар кишини иш билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
ЛОЙИХАНИНГ ҚИЙМАТИ

Лойиханинг умумий қиймати 65 000 000,0 сумни ташкил этади. Шундан асосий капиталнинг киймати 50 000 000,0 сумни, оборот капиталининг киймати 15 000 000,0 сумни ташкил этади.
Лойихани амалга ошириш учун, лойиха ташаббускори томонидан ва банкнинг кредит маблаглари хисобидан Озуқа ва қуёнчилик майдони учун хом ашё 2-3 ойга тўлган ѐш 100 дона қуён ни сотиб олиш режалаштирилган.
1 жадвалда, лойиха қиймати аниқ кўрсатилган.

Лойиханинг умумий қиймати

1-Жадвал

Лойихада хисоб-китоблар учун кабул килинган микрокредит шартлари

1. Кредит микдори –65 000 000,0 сум
2. Кайтариш муддати –1,5 йил (18 ой)
3. Имтиез даври – 3 ой
4. Йиллик фоиз ставкаси –16%
5. Кредитни епиш –3 ойлик имтиёзли давр тугагандан сунг 15 ой давомида бир хил қийматда кайтариш.
6. Гаров сифатида – кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдордаги мулк билан таъминланади (кўчмас мулк, автотраспорт ва х.к.з. )

Кредит хисобига олдинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати ва нархи

2-Жадвал. (сўм)
№ Номи Ўл. бир. Сони Нархи Суммаси
1. Беда ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
2. Беда гуллаш даврида кг 2,0 5 000,0 10 000,0
3. Янги ўсган беда ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
4. Жавдар ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
5. Сули ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
6. Судаи ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
7. Арпа ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
8. Тритикале ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
9. Маккажўхори гуллаганда кг 2,0 5 000,0 10 000,0
10. Маккажўхори сут даврида кг 2,0 5 000,0 10 000,0
11. Маккажўхори мум даврида кг 2,0 5 000,0 10 000,0
12. Оқжўхори ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
13. Хашаки нўхат ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
14. Соя ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
15. Эснарцет ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
16. Раис ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
17. Топинамбур ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
18. Бошоқли яйлов ўтлари кг 2,0 5 000,0 10 000,0
19. Дуккакли ва бошоқли турли ўтлар кг 2,0 5 000,0 10 000,0
20. Тоғ ўтзорлари ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
21. Сув босадиган яйловлар ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
22. Ярим чўл яйлов ўтлари кг 2,0 5 000,0 10 000,0
23. Қирдаги ўтлар кг 2,0 5 000,0 10 000,0
24. Қўнғир бошли яйловлар ўти кг 2,0 5 000,0 10 000,0
25. Дуккакли ўтлар пичани кг 2,0 5 000,0 10 000,0
26. Бошоқли ўтлар пичани кг 2,0 5 000,0 10 000,0
27. 2% ли формалин шт 100,0 1 200,0 120 000,0
28. 2% ли ўткир натрий шт 100,0 2 500,0 250 000,0
29. Каустик (ўткир) сода шт 100,0 3 000,0 300 000,0
30. Кул суви (ишқорли сув) шт 100,0 1 000,0 100 000,0
31. Хлорли охакнинг 1, 2 ва 5 %ли эритмаси шт 100,0 4 500,0 450 000,0
32. Қуёнхона учун тўсинлар шт 15,0 250 000,0 3 750 000,0
33. Қуёнхона қурилиши учун материаллар шт 100,0 300 000,0 30 000 000,0
34. Сув қуврлари метр 8,0 80 000,0 640 000,0
35. Озуқа идишлари шт 120,0 25 000,0 3 000 000,0
36. Асосий озуқа воситалари кг 100,0 30 000,0 3 000 000,0
37. Бошқа харажатлар кг 150,0 100 000,0 15 000 000,0
38. Турли ўтлар пичани кг 2,0 5 000,0 10 000,0
ЖАМИ: 1 047 932 200 56 880 000

ТАШКИЛИЙ РЕЖА

Корхона банкдан олинадиган кредит маблағи ва унинг устама фоизларини кўрсатган хизматини сотишдан тушган фойда хисобидан қайтаришни кўзда тутган.
Корхонада шу давр ичида 13 та ишчи-хизматчи фаолият олиб бориши режалаштирилилган. Булар рахбар ва бош хисобчи ва мутахассис ишчилар. Корхона ўз олдига қўйган мақсади – лойихани амалга оширса, корхонада 13 та ишчи ўрни яратади.

Иш хаки фонди

3-Жадвал. (сўм)
№ Лавозими Ишчи ўрни Оклад Бир ойда Иш хаки жамгармасидан 12% ажратма Иш хаки учун жами 1 ойлик харажат Жами 1 йил учун Жами 2 йил учун
Бошқарув аппарати ходимлари
1 Рахбар 1 1 500 000,0 1 500 000,0 180 000,0 1 680 000,0 20 160 000,0 23 184 000,0
2 Хисобчи 1 1 400 000,0 1 400 000,0 168 000,0 1 568 000,0 18 816 000,0 21 638 400,0
Жами: 2 2 900 000,0 2 900 000,0 348 000,0 3 248 000,0 38 976 000,0 44 822 400,0
Ишчи ходимлари
3 Қуён боқувчи ишчилар 10 1 500 000,0 15 000 000,0 1 800 000,0 16 800 000,0 201 600 000,0 231 840 000,0
4 Лаборант 1 1 300 000,0 1 300 000,0 156 000,0 1 456 000,0 17 472 000,0 20 092 800,0
Жами: 11 16 300 000,0 1 956 000,0 18 256 000,0 219 072 000,0 251 932 800,0

Умумий: 13 19 200 000,0 2 304 000,0 21 504 000,0 258 048 000,0 296 755 200,0

ИШЛАБ ЧИКАРИШ РЕЖАСИ

Ишлаб чикариш режаси ва ишлаб чикариладиган махсулотлар номенклатураси, кредит хисобидан сотиб олинадиган махсулотларларнинг ишлаб чикариш куввати ва техник имкониятидан келиб чиккан холда тузилди.
Боқилиши, етиштирилиб сотиладиган махсулот хажми, лойиха буйича тўлиқ қувватда ишлаганда, йил давомида умумий 265 кг гўшт ва тери махсулотларини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш режасини тузишда, ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш жараёни хам эътиборга олинган.

Ишлаб чиқаришни тайёрлаш

Ишлаб чиқаришни жараёни, узини ичига, олинаетган технологик асбоб-ускуналарни, ишлаб чикариш объектини кайта мослаштириш тадбирлари ва шу тадбирлар билан боглик харажатларни олади.

Ишлаб чикариш жараёни.

Қуён ўсимликхўр кемирувчилар оиласига мансуб жонивор-дир. Жинсий ва жисмоний жиҳатдан 3-4 ойга тўлганида етилади. Урғочи қуённинг ҳомиладорлик даври 29-31 кун давом этади.
Янги болалаган урғочи қуён 2-3 кундан сўнг жинсий майил билдириб, такрор уруғланиши мумкин.

Тулаш мобайнида қуён момиғи осон ажралади. Момиқ олиш учун мўлжалланган қуён зотини етиштирувчи қуёнбоқарлар жониворнинг ушбу хусусиятини билиши керак. Бундай зот момиқлари ҳар 2-2,5 ойда юлиб олинади.

Яхши боқилган тўрт ойлик қуён вазни 3-3,5 килограммга етади. Яъни, туғилгандаги вазнига нисбатан 60 баробар оғир бўлади.
Ёш қуёнчаларда копрофагия (ўз ахлатини истеъмол қилиш), одатда, 23-24 кун ўтгач, она сутидан ташқари бошқа емлар билан ҳам озиқлана бошлаганидан сўнг намоѐн бўлади. Копрофагия қуёнлар организми учун фойдали хисобланади.
ҚУЁН БОҚИШНИНГ ФОЙДАЛИ ЖИҲАТЛАРИ
Қуённинг гўшти пархезбоп,
Мўйнаси ва момиғидан тайёр-ланган ашёларга бўлган талаб доимо юқори.
Қуён тез вояга етади ва тез кўпаяди.
Қуённи кичкина, жумладан, шаҳар томорқа хўжалигида ҳам парваришлаш мумкин.
Бизнес-режада, бир хафтада иш куни, 7 кун хисобида қабул қилинган.

МОЛИЯВИЙ РЕЖА

Мазкур махсулот рукни бўйича хизмат кўрсатиш нархи, мазкур соха бозорининг, ушбу махсулот турига булган нархлар тахлили асосида белгиланади.
4-жадвал

№ Махсулотлар Улчов бирлиги Жами
1 Қуён гўшти кг 60 000,0
2 Қуён териси кг 500 000,0
ЖАМИ: 560 000

Юкорида кайд этилган курсаткичлар асосида 6 –жадвалда, бир йил ичида ишлаб чиқариш қуввати ва режалаштирилган жами тушум кўрсатилган.

5-жадвал
100% қувват билан ишлаганда 1 йилда тушадиган тушум
№ Хизмат номи Ўл. бир. Сони Нархи Суммаси
1 Қуён гўшти кг 200 11 040 000,0 2 208 000 000,0
2 Қуён териси кг 50 9 565 000,0 478 250 000,0
ЖАМИ: 265 32 405 000 2 863 250 000

100 % қувват билан ишлаганда 1 йил давомида тушиши кутиладиган тушум миқдори 2 863 250 000 сумни ташкил этади.
6-жадвал

Номи 1 йил 2 йил
Ўзлаштириш кўрсатигичи (%) 40% 45%
Мебеллар туплами 1 145 300 000 1 288 462 500
Жами 1 145 300 000,0 1 288 462 500,0

7-жадвалда лойихани амалга ошириш учун жалб этилган кредит маблағини қайтариш ва кредитдан фойдаланганлик фоизларини тўлаш схемаси кўрсатилган.

Кредитни қайтариш жадвали

7-жадвал
№ Номи Сумма
1 Кредит миқдори 50 000 000
2 Йиллик фоиз ставкаси 16%
3 Кредит валютаси СУМ
4 Асосий қарзни хар ойлик тўланиш суммаси 3 333 333
5 Кредит муддати 18 ой
6 Имтиёз муддати 3 ой
3 561 643,84
Кредит миқдори Кредит йиллик ставкаси Йилда Кредит муддати ойда
50 000 000,00 16% 1,5 18

№ Сумма кредита Ойлар % % тўланиши Асосий қарз қайтарилиши Умумий тўловлар Асосий қарзни тўлагач, қолган қарз
1 50 000 000 1 16% 666 667 0 666 667 50 000 000
2 50 000 000 2 16% 666 667 0 666 667 50 000 000
3 50 000 000 3 16% 666 667 0 666 667 50 000 000
4 50 000 000 4 16% 666 667 3 333 333 4 000 000 46 666 667
5 46 666 667 5 16% 622 222 3 333 333 3 955 556 43 333 333
6 43 333 333 6 16% 577 778 3 333 333 3 911 111 40 000 000
7 40 000 000 7 16% 533 333 3 333 333 3 866 667 36 666 667
8 36 666 667 8 16% 488 889 3 333 333 3 822 222 33 333 333
9 33 333 333 9 16% 444 444 3 333 333 3 777 778 30 000 000
10 30 000 000 10 16% 400 000 3 333 333 3 733 333 26 666 667
11 26 666 667 11 16% 355 556 3 333 333 3 688 889 23 333 333
12 23 333 333 12 16% 311 111 3 333 333 3 644 444 20 000 000
13 20 000 000 13 16% 266 667 3 333 333 3 600 000 16 666 667
14 16 666 667 14 16% 222 222 3 333 333 3 555 556 13 333 333
15 13 333 333 15 16% 177 778 3 333 333 3 511 111 10 000 000
16 10 000 000 16 16% 133 333 3 333 333 3 466 667 6 666 667
17 6 666 667 17 16% 88 889 3 333 333 3 422 222 3 333 333
18 3 333 333 18 16% 44 444 3 333 333 3 377 778 0
Жами: 7 333 333 50 000 000 57 333 333

МОЛИЯВИЙ РЕЖА СХЕМАСИ
8 – жадвал

Номи 1 йил 2 йил
Сотишдан тушган ялпи даромад 1 145 300 000,0 1 288 462 500,0
Амортизация 3 000 000,0 2 700 000,0
Сотиладиган маҳсулот тан нархи 261 048 000,0 299 455 200,0
Ялпи даромат 884 252 000,0 989 007 300,0
Давр харажатлари 80 171 000,0 90 192 375,0
Кредитнинг фоизи 6 400 000,0 266 666,7
Ягона солик 4% 45 812 000,0 51 538 500,0
Кайтариладиган кредит суммаси 30 000 000,0 40 000 000,0
Соф фойда 721 869 000,0 807 009 758,3

Ялпи даромад/Сотишдан тушган даромад 77,21% 76,76%
Соф фойда/Сотувдан тушган даромад 63,03% 62,63%

Инвестиция самарадорлиги кўрсатгичларининг натижаларига кўра ушбу лойиха Банкнинг хамкорликдаги фаолияти, кредит маблаги бериш кафолати натижасида, ушбу маблагнинг кайтарилиш ва зарарсизлик нуктаси оркали исботлайди.

ХУЛОСА

Банкнинг хамкорликдаги фаолияти, кредит маблаги бериш кафолати натижасида, ушбу маблагнинг уз вактида берилиши, унинг уз вактида ва максадли фойдаланиши, ишлаб чикариш хизмати курсатиш, ишчи кучи етарли булгани холда, корхона олинган кредит маблагининг устамаси билан уз вактида кайтариш имкониятига эгадир. Ушбу маблагдан фойдаланиш натижасида уз айланма маблагига эга булади, хизмат курсатиш оркали ахолининг ушбу хизмат турларига булган талаби нисбатан кондирилади . Бу эса Республикамизда урта ва кичик бизнесни ривожлантиришда салмокли хисса булади.
Ушбу лойихани амалга оширилиши, лойиха ташаббускори фикрини хаётга татбик этишга, хамда Республикамизда олиб борилаетган иқтисодий ислохатларга ўз улушини қўшишга имкон яратилади

Foydali havolalar