2020 йил 12 август куни соат 10 00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD. 03/30.12.2019.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси университетнинг маънавият хонасининг бош студия марказида онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон булими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг кичик илмий ходими Сапарниязов Азизбек Турганбаевичнинг «Оренбург экспедицияси ҳужжатларида қорақалпоқлар тарихи (1734-1744 йй.)» мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.