Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режасига асосан, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Инновацион иқтисодиёт шароитида замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш» мавзусида республика онлайн илмий-амалий конференция ўтказилишини маълум қиламиз.
Конференцияга мақола ва тезислар жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан (tdiu.marketing@mail.ru.) узбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Алоқа учун телефонлар: 99 321-72-97, 97 433-77-87
87-03-3512-24.09.2020