2021 йил 4-5 март кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Иқтисодиётнинг тармоқларини инновацион ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти” мавзусидаги Республика илмий-техник анжуман ўтказилишини маълум қиламиз.
Анжуман қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият юритади:
- Республика ижтимоий-иқтисодий масалаларини ечишда АКТ аҳамияти.
- Таълим тизимларида ахборот технологиялари.
- Ахборот хизматларини кўрсатиш соҳасида интеллектуал тизимлар.
- Телекоммуникация тармоқлари ва тизимларининг ривожланиши.
- Радиотехника телерадиоэшиттириш ва мобил алоқа технологиялари.
- Рақамли телевидения ва кино индустрияси муаммолари.
- Ахборот хавфсизлигининг замонавий муаммолари.
- Дастурий маҳсулотларни яратиш ва унинг истиқболлари.
- Электрон кутубхоналар ва архивлар.
- Рақамли иқтисодиёт.
Анжуман маьрузаларини 2021 йил 10 февралгача тегишли йўналиш бўйича сonferences-list.uz сайтига юклаш керак.