ЭЪЛОН!!! | | Karakalpak state university

ЭЪЛОН!!!

 

            Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати (02.02.2021й. №110/3384) ҳамда Латвия Фан ва таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш бўйича Давлат агентлигининг маълумотига кўра, Латвия Ҳукумати томонидан 2021-2022 ўқув йилида мазкур давлат университетларида таҳсил олиш учун стипендия ва грантлар ажратилиши кўзда тутилган.

         Мазкур стипендия ва грантлар кўплар қаторида республика олий таълим муассасалари илмий ходимлари, ўқитувчи ва талабалари учун мўлжалланган. Номзодлар муайян талабларга жавоб беришлари лозим, улар тақдим этган ҳужжатлари натижалари асосида танлаб олинадилар.

         2021-2022 ўқув йили учун Латвия томонидан стипендиялар олиш тартиби ҳамда «Ёзги мактаблар» тўғрисидаги маълумотлар, иштирок этиш шартлари ва барча зарур ҳужжатлар рўйхати билан Агентликнинг қуйидаги веб-саҳифалари орқали танишиш мумкин: http://www.viaa.gov.lv ва  http://www.viaa.gov.lv/scholarships.

         Юқорида келтирилган танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар аризаларни 2021 йил 1 апрелга қадар онлайн тарзда тақдим этишлари керак.

         Мазкур стипендия танлови тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун Агентликнинг халқаро ҳамкорлик дастурлари катта мутахассиси Марика Пира билан қуйидаги электрон почта орқали боғланиш ҳам мумкин: scholarships@viaa.gov.lv.

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими  

Foydali havolalar