«Зулфия – тонг куйчиси» номли адабий-бадиий кеча ўтказилди

Университетнинг Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 2-«В» курс талабалари томонидан ўзбекнинг атоқли шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан «Зулфия – тонг куйчиси» номли адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Кечада Қорақалпоқ тили ўқитувчиси Р.Садикова, Зулфия мукофоти совриндорлари Қ.Бегниязова ва Н.Мамбетрзаевалар шоиранинг ёрқин хотирасини ёдга олиб, унинг ҳаёти ва ижодига тўхталишди.

 

 Талаба-ёшлар томонидан кичик сахнавий кўринишлар намойиш этилиб, шоиранинг куйга солинган шеърлари жонли ижрода айтилди. Шунингдек, тадбир кечаси ёшларнинг ўз ижод намуналари орқали, қолаверса, шоира ижоди билан мушоирахонликка уланиб кетди.

 

Эъзозлар, ардоғлар учун ташаккур,

Асли Сиз офтобим, мен зиёсиман.

Тонгларингиз кулсин дориломон, ҳур,

Бахтим шул – Ўзбекнинг   Зулфиясиман.

 

Она юрт, севги, баҳор мадҳига йўғрилган бу сатрлар нурланган ҳар бир кўнгил ҳамиша шундай самимий изҳорларга муштоқ. Дарҳақиқат, туғилган гўшага кўнгил ришталари билан боғланиб, шукроналик ҳиссини туйиш ижодкор учун қанчалик бахт бўлса, китобхон учун ҳам шунчалик фараҳлидир.

 

Зеро, шоира таъбири билан айтганда:

«Ҳали бор олдимда ўтмаган бурчим,

Ўтайман кўзимда тирик турса нур,

Умримдаги барча фасллар учун,

Ўзига бек халқим, Сенга тшаккур».

 

Дилафруз ОБЛОҚУЛОВА

Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 2-босқич талабаси.

 

Foydali havolalar

Skip to content