2021 йил 24 апрель куни соат 11:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашда 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва 08.00.13-Менежмент (иқтисодиёт фанлари) ихтисосликлари бўйича ҳимоя университет қошидаги Профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш минтақавий маркази мажлислар хонасида бўлиб ўтади.
Мажлисда Қорақалпоқ давлат университетининг мустақил изланувчиси Матчанова Амангуль Азатовнанинг «Агросаноат мажмуаси бошқарув тизимида кооперацияни шакллантириш ва ривожлантириш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ҳимояси муҳокама қилинади.