ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИНИНГ БИТИРУВЧИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоқ давлат университетининг иқтисодиёт факультети ва Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт сохаси вакиллари  2020/2021-ўқув йилида битирувчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувга Иқтисодиёт факультети декани Т.Жиемуратов, университетнинг буюртмалар портфелини шакиллантириш, битирувчиларни иш жойларига тақсимлаш ва бандлик мониторинги бўлими бошлиғи А.Науризбаев, ҚР Давлат солиқ бошқармаси кадрлар бўлими бош инспектори С.Аметов, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси камерали солиқ текшириш сектори бош инспектори М.Атамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирилиги бўлим бошлиғи А.Таджиев, Қорақалпоғистон Республикаси АКБ «Хамкорбанк»  бўлим бошлиғи Г.Дурдумуратов ва иқтисодиёт факультети битирувчи талабалари қатнашишти.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад битирувчиларни тизимга фаол жалб қилиш, юқори салоҳиятга эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда бошқарма тизимида етарли даражада захира таркибини шакллантиришдан иборат эканлиги айтилди.

Ундан ташкари 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарорида кўрсатилган Олис ҳудудларга бориб ишлашини рағбатлантириш ҳақида тушинтиришлар бериб ўтилди.

          Учрашув қизғин, муҳокамаларга бой руҳда ўтди, талабалар ўртасида соҳадаги ҳуқуқий билимларини синаш ҳамда учрашувни жонли тарзда ташкил этиш мақсадида викторина ўтказилиб, ғолиблар эсталик совғалар билан тақдирланди.

                                                                                                                                                    Фурхат Максетов

                                                                                                                                               ҚҚДУ Маркетинг бўлими.

 

 

Foydali havolalar