slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
IX РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ «ЖАНУБИЙ ОРОЛБУЙИ ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ»  | | Karakalpak state university

IX РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ «ЖАНУБИЙ ОРОЛБУЙИ ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ» 

 
                   БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

                 БИОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ

                                                                                                                         Нукус шахри, 25-26 май 2021 йил

 

                                                    БИРИНЧИ АХБОРОТ ХАТИ

 

                      Ҳурматли хамкасблар!

 

                  2021 йил 25-26 май кунлари Қорақалпоқ давлат университетида илмий ва илмий-тадқиқот соҳаларида эришилган ютуқларини муҳокама қилиш ва олимлар, мутахассислар, ёш олимлар, иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳиятларини руёбга чиқариш мақсадида навбатдаги «Жанубий Оролбуйи табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш» мавзусидаги IX Республика илмий-амалий конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз.

Конференция Қорақалпоқ давлат университетида Табиатшунослик факультетида бўлиб ўтади (Нукус шаҳри. Ч. Абдиров кўчаси -1).

 

КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ

 

1-шуъба
Жанубий Оролбўйи минтақаси биологик ҳилма-хиллигини асраш ва
барқарор ривожланиш муаммолари.
2-шуъба
Экология ва атроф муҳит муҳофазаси муаммолари.
3-шуъба
Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий  ва геоэкологик муаммолари.
4-шуъба
5- шуъба
 Соғлиқни сақлашнинг медико-биологик ва ижтимоий асослари.
Табиатшунослик соҳасидаги замоновий таълимнинг долзарб масалалари.
 

 

Конференция расмий тиллари: қорақалпоқ, ўзбек, рус, инглиз.

 

Конференцияда иштирок этиш формалари: шахсан ўзи (баёнот, стендли баёнот) ёки сиртдан туриб қатнашиши мумкин.

 

Регистрациядан ўтиш ВА ТЕЗИСЛАР бериш ТАРТИБИ

 

Илмий анжуманда иштирок этувчилар ташкилий қўмитанинг  biofac2021@mail.ru

электрон манзилига иштирокчи муаллиф(лар) хақида маълумотни ва тезис материалини файл номини лотин ёзувида:  arzigullreg.doc; arzigulltez.doc. қоғоз ва электрон кўринишда тақдим этишлари керак.

Ташкилий кумита 5 кун ичида материалингизни қабул қилинганлиги ёки қилинмаганлиги ҳақида электрон почтангизга хабар жўнатади.

Ташкилий қўмита  хатолари кўп, шунингдек    конференциянинг   талабларига ва мавзуига туғри  келмайдиган тезисларни  қабул қилмай рад этиш ҳуқуқига эга. Материаллар қабул қилингандан   сўнг иштирокчилар     бадал пўлини тўлаб ва квитанцияни сканерда копиядан ўтказиб JPEG формада ташкилий қўмитага  юбориш керак.  Юборилган материалларнинг қабул қилинганлиги ёки қилинмаганлиги ҳақида сизга хабар келмаган бўлса ташкилий қўмита билан боғланишингиз зарур.

 

Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

Тезис материаллари 2 бетдан кам бўлмаган А 4 форматда ўзбек, қорақалпоқ, рус  ва инглиз тилларининг бирида Word (формат doc, rtf), муҳарририда Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда, 1,5 интервалда расмийлаштирилиши лозим. Қоғознинг тепасидан 2,0 см, пастдан 2 см, чаптан 3 см, ўнгдан – 1,5 см., абзац – 1 см. Бир муаллифдан 1 тезис, хоммуаллифликда 2 тезис қабул этилади. Тезис текстида жадваллар, расмлар ва графиклар бўлинмаслик талаб қилинади. Уруғ ва тур эпитетининг лотинча таксон номилари курсивда   ёзилиши зарур.

Иқтибос (цитата)лар олинган адабиётлар тўртбурчак қавсларда – [1,7] ичида алфавит тартибида жойлаштирилган адабиётнинг ва иқтибос олинган саҳифаларининг тартиб рақами кўрсатиб берилади

Сарлавҳада маърузанинг номи, маърузачининг Ф.И.Ш., лавозими, ташкилот номи, саҳифанинг ўртасида жойлашган бўлиши керак;

Материаллар тақдим этиш оҳирги муддати   – 8- май 2021 йил

Конференция материалларини тўплам шаклида чоп этиш учун иштирокчилар мақола ва тезисларни ҳар бир саҳифаси учун 15000 сўм миқдорида ташкилий бадал маблағини тўлашлари зарур.

Бадал пулини тўлаш оҳирги муддати  – 10-май  2021 йил.

Конференция материаллари тўплами муаллифлар матнидан бевосита ўзгартиришсиз чоп этилади. Муддатидан кечиктириб топширилган ёки талабларга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Тўпламга киритиладиган мақолаларнинг мазмуни, улардаги статистик маълумотлар тўғрилигига муаллифлар жавобгор. Барча талабларга жавоб берган мақолалар конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.

Мурожат учун манзил

230113, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахри, Ч. Абдиров кўчаси 1 уй.  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Табиатшунослик факультети биноси,

Факс: 8361 223-58-62, тел.: 8361 223-58-31, E-mail: biofac2021@mail.ru

Банк  реквизитлари:

Молия вазирлиги Ғазначилиги х/р 23402000300100001010 ИНН 201122919

Банк коди 00014. Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси

х/в 400110860354017950100079001 Қорақалпоқ давлат университети ИНН 202609182 (Анжуман номини кўрсатиш лозим).

 

Маъсул: Кидирбаева Арзыгуль Юлдашевна biofac2021@mail.ru

+99899450-84-16 Кидирбаева А.Ю.

 

 

ИККИНЧИ АХБОРОТ ХАТИ 2021 йил 15 майгача конференция иштирокчиларига ва яшаш жойи бўйича ва бошқа маълумотлар жўнатилади.

 

«Жанубий Оролбуйи табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш» мавзусидаги IX Республика илмий-амалий конференцияда иштирок этиш бўйича маълумотлар.

 

Фамилия __________________________________________________________________

Исми _____________________________________________________________________

Отасининг исми шарифи_____________________________________________________

Илмий даража ва унвони_____________________________________________________

Лавозими _______________________________________________________________

Иш жойи, ўқиш жойи________ _______________________________________________

Иш жойи, ўқиш жойи манзили _______________________________________________

Боғланиш учун телефон ____________________________________________________

Факс: _____________________________________________________________________

Электрон почтаси:  _______________________________________________________

Маъруза номи: __________________________________________________________

Хаммуаллифлар (Ф.И.О тўлиқ кўрсатилсин) ____________________________________  

_____________________________________________________________________

Шуъба номи: ___________________________________________________________

Иштирок формаси (+ белгиси):

– Маъруза қилиш  

– Стенд баёноти

 

 

Foydali havolalar