slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
«Тоза шаҳар» лойиҳасида университетимиз талаба-ёшлари фаол иштирок этишди | | Karakalpak state university

«Тоза шаҳар» лойиҳасида университетимиз талаба-ёшлари фаол иштирок этишди

Халқмизнинг, асосан ёшларнинг экологик маданиятини ошириш,  атроф-муҳитга нисбатан эътиборни янада кучайтириш, она табиатни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш ҳамда экологик оламга етказиладиган ножўя таъсирларнинг олдини олиш мақсадида. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида «Тоза шаҳар»  Қорақалпоқ ёшлари ташаббуси лойиҳаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши хамда Нукус шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 апрель куни Нукус шаҳрида оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ичига олувчи тадбир  ўтказилди.

            Ушбу ободонлаштириш акциясида Қорақалпоқ давлат университети талаба-ёшлари фаол қатнашиб,  мазкур тадбир давомида Нукус шаҳрида жойлашган «Алмазар», «Ели абат», «Ғәрезсизлик», «Қурылысшы», «Өрнек», «Гулзар», «Қоскөл», «Нур», «Бағшылық», «Ватанпарвар», «Гузар»,  маҳаллалари худудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  ишларини амалга оширишди. Университет раҳбарияти хам шаҳримиз тозалигига ўз ҳиссасини қўшаётган меҳнаткаш талабаларга ҳормасин айтиб, уларнинг мазкур лойиҳада фаол иштирок этишаётганлигидан мамнун эканлигини билдирди. Бу эса ўз ўрнида талаба-ёшларнинг кайфиятини янада кўтарди. Таъкидлаш жоизки, университетимиз талабалари «Тоза шаҳар» ёшлар ташаббуси лойиҳасида фаол иштирок этиш учун астойидил ҳаракат қилишди.  Талаба-ёшлар бу борада тарғибот ишларини ҳам олиб боришди.

               Шунингдек, университетимиз фаол талаба ёшлари  «Ели абат», «Қурылысшы» ҳамда «Бағшылық» маҳаллаларида яшовчи ногиронлиги бор, ёлғиз ва боқувчисини йўқотган ёлғиз бошли қариялардан Рўзаи-рамазон ойи муносабати билан хабар олиб, бирламчи озиқ-овқатлар етказиб беришди ҳамда айни экиш мавсумида уларга тегишли томорқаларга ишлов бериб, мева дарахтларини экишди, қаровсиз қолган уйларини оқлаш, ободонлаштириш ишларини амалга оширишди.

  Озгина бўлса ҳам эътибор ва кўмакдан бошлари осмонга етган ёлғиз бошли қариялар, боқувчисини йўқотган ногирон онахонлар рамазон ойида амалга оширилаётган бу каби савобли ишлардан хурсанд бўлиб, дуога қўл очишди ва юртимизга тинчлик-ҳотиржамлик тилади. Ёшларнинг ушбу ташаббуси қутлуғ Рамазон ойида қилинадиган савобли амаллардандир.

Лойиҳа якунида, И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи олдида  санъат  арбоблари ва таниқли эстрада  юлдузлари иштирокида гала-концерт ташкил этилиб, лойиҳада  фаоллик кўрсаткан иштирокчилар қимматбаҳо совғалар  ва номинациялар билан тақдирланди.

Энг қуванарлиси  университетимиз «ЕҢ БЕЛСЕНДИ ЖАСЛАР ОТРЯДЫ» номинацияси билан тақтирланди.

Ёшлар ташаббуси билан амалга оширилган мазкур лойиҳа халқимизга ҳос меҳир-муҳаббат, бағрикенглик, эзгулик фазилатларини  намоён этди.

 

Рахимбаев Отабек ,

  География ва табиий ресурслар факультети талабаси.

 

 

Foydali havolalar