slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
МУҲАММАД ЮСУФ ШEЪРЛАРИДА ҲАЁТ ЖИЛВАСИ | | Karakalpak state university

МУҲАММАД ЮСУФ ШEЪРЛАРИДА ҲАЁТ ЖИЛВАСИ

Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллиги муносабати билан №6 сонли ТТЖ да адабий-бадиий тадбир кечаси бўлиб ўтди.Тадбир халқимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланди.

Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети талаба-қизлари томонидан шоирнинг ўнга яқин шеърлари ёд айтилди.Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Лолақизғалдоқ», «Ватаним», «Оҳ, Ота маконим», «Биз бахтли бўламиз…!» каби шеърлари, албатта, барчамизнинг қалбимиздан ўрин олган.

Шунингдек, Журналистика кафедраси ўқитувчиси Қ.Бегниязова ва тарбиячи К.Эрназаровалар иштирокидаги ушбу бадиий кеча бугунги кунда барча ёшлар учун бирдек муҳим бўлган психологик машғулотларга уланиб кетди.

Унда ижтимоий ҳаётда қандай қилиб ўз ўрнига эга бўлиш, бўш вақтлардан унумли фойдаланиш, чет тилларини ўрганиш, бандлик масалалари юзасидан психологик фикр-мулоҳазалар алмашинди.

Албатта, ҳар бир инсон комил шахс бўлиб етишиши учун шеърият, адабиёт қанчалик муҳим бўлса, руҳият дунёси поклиги учун ҳам уларни мунтзам мутолаа қилиш шумчалар зарурдир.

Шундай экан, шоир, шеър, шуур ҳамоҳанглиги ҳар қачон асосий мезон бўлиб қолиши, шубҳасиз.

 

 

 

ҚҚДУ Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши

матбуот котиби

Дилафруз ОБЛОҚУЛОВА

Foydali havolalar