slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
МАҲАЛЛА БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА «МИЛЛИЙ  ЛИБОСЛАР» КЎРГАЗМАСИ ВА ТАЛАБА  ҚИЗЛАРИМИЗНИНГ   ҚЎЛ  ҲУНАРИ КЎРГАЗМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ | | Karakalpak state university

МАҲАЛЛА БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА «МИЛЛИЙ  ЛИБОСЛАР» КЎРГАЗМАСИ ВА ТАЛАБА  ҚИЗЛАРИМИЗНИНГ   ҚЎЛ  ҲУНАРИ КЎРГАЗМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

    Мамлакатмизда  кейинги вақтларда  хотин -қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, ҳунар ўрганишга, касбга йўналтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.   

   Бизни қувонтирадиган томони шуки, бугунги кунда, айниқса  аёл-қизларнинг кийиниш маданияти масалаларига юқори ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бунинг ёрқин мисоли, “Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Халқ орасида айрим ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини ўгит-насиҳат қилишга қаратилган  “Нафосат” фестивалини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасида  Олий ўқув юртлари учун  ҳам бир қанча вазифалар белгилаб берилган.

    Олий ўқув юртларида талаба қизларнинг кийиниш маданияти қоидаларига амал қилишнинг асосий мақсади-уларнинг кийиниш маданияти, ўқув муассасаларида ўзини тутиши,  ташқи кўриниши,  юриш-туриши, одоб-икромлилик қонун-қоидаларга бўйсинишини таъминлаш орқали қизларни келажакда турмушга тайёрлаш, уларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш бўлиб ҳисобланади.

    Бу мақсадларга эришиш учун биз миллий қадриятлар, урф-одатлар, миллий ва замонавий кийиниш маданияти борасидаги ўгит-насиҳат тадбирларини янада кўпроқ олиб боришимиз керак. Бу борада университет Хотин-қизлар Кенгаши томонидан талаба-қизларимиз орасида “Миллий ва замонавий кийимлар бизнинг фахримиз”, “Маданиятли кийиниш-одоблилик белгиси”, “Қорақалпоқ миллий либослари”, “ Ўзбек миллий либослари” ва шу каби бир қанча атамаларда кийимлар кўргазмалари, танловлар, учрашувлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

   Шунингдек,  ўқув муассасаларида ташкиллаштирилаётган ҳар бир маънавий-маърифий тадбирларда қизларнинг замонавий, яъни, ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман қизлари қиёфасида миллий либосларда чиқишларини ташкиллаштириб келмоқдамиз. Шунинг билан бир қаторда мода индустрияси вакиллари, дизайнерлар олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида мода ва дизайн йўналишида таълим олаётган қобилиятли талаба қизлар ўртасида қўрик-танловлар ўтказиш, машҳур дизайнерлар ва тикувчилар билан биргаликда мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб туришимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

   Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Хотин-қизлар Кенгаши томонидан чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни тизимли равишда бажариш мақсадида университет хотин-қизлар Кенгаши томонидан ички режа ишлаб чиқилди ва шу асосида йил давомида  талаба-қизларнинг кийиниш маданиятини ўгит-насиҳат қилишга қаратилган бир қанча амалий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. 

  

Яқиндагина, яъни 23 апрелъ куни университет хотин-қизлар Кенгаши ташаббуси билан талаба-қизлар орасида  “Миллий ва замонавий кийимлар бизнинг фахримиз” атамасида кийимлар кўргазмаси ҳамда “Чевар қўллар” деб номланган тўқувчи қизлар кўргазмаси ҳам ташкиллаштирилди.

   Бу кўргазма бизнинг энг яқин биргаликда фаолият юритувчи ташкилотимиз ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” билан биргаликда ўтказилди.

   Тадбирга Нукус шаҳри “Қурылысшы” МФЙ да яшовчи, фаол ёши улуғ, устоз-ветеран онахонларимиз ҳамда ушбу маҳалладаги уюшмаган ёш қиз-келинчаклар таклиф этилди.

           Бундан асосий мақсадимиз-Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил апрелдаги “ Давлатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш чора-тадбирлари” га бағишланган видеоселектор мажлисидаги «Олий ўқув юртлари маҳалла ёшлари учун маънавий марказ ҳамда маданият ўчоғи бўлиши керак» деган ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги уюшмаган ёш қизларимизни ижтимоий фаоликка тортиш  уларнинг маънавий ва маданий дунёқарашини кенгайтиришдан иборат.

            Тадбир давомида университет ректорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Сейтназарова, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” етакчи мутахассиси Г.Жумагулова, Нукус шаҳри “Қурылысшы” МФЙ раисининг Оила, хотин-қизлар ҳамда маънавий одоб-икромлилик масалалари бўйича ўринбосари У.Дуримбетова шунингдек,  нуроний онахонларимиз сўзга чиқиб, бу тадбир ёшларнинг маънавиятини кенгайтиришда, айниқса ёш қизларимизнинг одоб-икромли бўлиб тарбияланишида алоҳида уларнинг кийиниш маданиятини шакллантиришда, уларни маълум бир касб-ҳунарга йўналтиришда катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида кенг тўхталиб ўтди. Шунингдек, талаба қизлар томонидан тайёрланган миллий ва замонавий кийимлар кўргазмаси ҳамда қўл ҳунари кўргазмаларига юқори баҳо бердилар.

    Ушбу тадбирда университетимизнинг  Санъатшунослик факультети талантли ёшларининг, айниқса дуторчи қизларнинг куйлаган куй-қўшиқлари  тадбир қатнашувчиларига кўтаринки кайфият билан бир қаторда  тадбир кўркига  алоҳида кўрк бағишлади.

   Тадбир сўнггида “Миллий замонавий кийимлар-фахримиз” ҳамда  “Чевар қўллар” тўқувчи қизлар кўргазмасига фаол қатнашган талаба қизларимиз Қорақалпоқ давлат университети ректорати ҳамда  ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан таёрланган Диплом ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

 

 

 

Инжайым Сейтназарова.

 

ҚҚДУ Ректорининг Хотин-қизлар

масалалари буйича маслаҳатчиси

Foydali havolalar