Миздахкан мажмуасига саёҳат

 

География ва табиий ресурслар факультети тарафидан “9 май—Хотира ва қадрлаш куни”  ва 13 май Рамазон ҳайити байрами муносабати  «Бағшылық»,  МФЙда  яшовчи  Ёшлар дафтари,  Аёллар дафтари ва Темир дафтарда рўйхатда турувчи шунингдек  ёлғиз ва боқувчисини йўқотган ёлғиз бошли қариялар билан биргаликда.  Хўжайли туманида жойлашган Миздахкан мажмуасига саёҳат ташкиллаштирилди.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад маҳалла ахолисини маданий ёдгорликларимиз билан яқиндан таништириш ҳамда улар қалбида маданий меросларимизга бўлган ҳурмат туйғусини янада оширишдан иборат. Биламизки, Миздахкан меъморий мажмуаси кўп йиллик тарихга эга. Саёҳат давомида факультет декани Н.Ембергенов ва география фанлари номзоди, тарих фанлари доктори, профессор Р.Баллиевалар Миздахкан мажмуаси ҳақида батафсил маълумот берди. Саёҳатчилар  катта қизиқиш ва диққат билан тинглади. Жумладан, Миздахкан археологик-меъморий мажмуаси катта майдонни эгаллаганлиги, Гаур Қалъа, Мазлумхон Сулу, Халфа Ережеп, Шамун наби мақбарасини ўз ичига олганлигига оид холис маълумотларни бериб ўтди. Маданий ёдгорликларимиз тарихидан яхши хабардор бўлиш, шунингдек уларни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодларга етказиш керак эканлиги таъкидлаб ўтдилар. Бир сўз билан айтганда, мазкур саёҳат  ажойиб таассуротлар қолдирди ҳамда улар керакли маълумотларга эга бўлишдилар. Завқли кечган онлар хотирамизга муҳирланиши ва суратларда акс этгани каби бу саёҳат ҳам қатнашувчилар хотирасига илиқ таассуротлар билан муҳирланиши аниқ.

Озгина бўлса ҳам эътибор ва кўмакдан бошлари осмонга етган маҳалла ахли рамазон ойида амалга оширилаётган бу каби савобли ишлардан хурсанд бўлиб, дуога қўл очишди ва юртимизга тинчлик-ҳотиржамлик тиладилар.

Б.Таиров,

Ёшлар билан ишлаш бўйича

декан ўринбосари.

                               

Foydali havolalar

Skip to content