МУСТАҲКАМ ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ» Ёш оилаларнинг «КЕЛИН-КУЁВ» танлови ўтказилди

Бугунги кунда давлатимизда оила, оилалардаги фарзанд тарбияси, ота-она ва фарзанд, қайнона-келин муносабатлари, оилаларда ажримларнинг олдини олиш масалаларига давлат сиёсати даражасида катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Сабаби оила –жамият таянчи, жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланади. Оиланинг шаклланиши ва ривожланиши ижтимоий турмушдаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маънавий муносабатлар билан узвий алоқада амалга ошган.Тарихимиз ва динимиздан бизга маълумки, азал-азалдан оила муқаддас саналган. Хусусан тарбиявий, маънавий-маърифий, одоб-икромлилик, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга асосланган ижтимоий бирлик ҳисобланган оила  қанчалик мустаҳкам бўлса, жамиятимиз шунчалик барқарор ривожланади, жамият барқарор бўлса давлатимизнинг қудратли бўлиши сўзсиз. Давлатимизда жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оилаларнинг тутган ўрни катта аҳамиятлидир. Сабаби оилалар тинч ва тотув бўлсагина, давлатимизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суради. Шунинг учун ҳам муҳтарам Президентимиз:   «Оилага эътибор – бу ўзлигимизга эътибор, агар оилани сақлаб қололмасак , унда биз ўзлигимизни йўқотган бўламиз» -, деб таъкидлаган эди. Оилаларга бўлган ғамхўрлик ва эътибор муҳтарам  Президентимиз томонидан қабул этилган Фармон ва Қарорларда ўз аксини топмоқда.

Бугунги кунда давлатимизда оилаларнинг мустаҳкамлигини  мустаҳкамлашда, оилаларда маънавий-тарбиявий қадриятларни сингдириш борасида бир қанча муҳим  ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 

Мана шундай буюк мақсадлар сари кўзланган тадбир Бердоқ  номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Хотин-қизлар Кенгаши ташаббуси билан  «Халқаро оила куни» га бағишлаб ҳар йили ўтказилиши дастурга айланган «Мустаҳкам оила-жамият таянчи» шиори асосида ёш оилаларнинг «Келин-куёв»танлови ўтказилди.

Танловга университетда фаолият юритувчи ёш оилали профессор-ўқитувчилар ҳамда юқори курс талабалари орасида турмуш қурган ёш оилалар иштирок этишди.

Танловнинг мақсади, давлатимизда амалга оширалаётган кенг турдаги  реформаларға ёшларимизнинг фаол иштирок этишини таъминлаш, оила институтининг фаолиятини тубдан жадаллаштиришга қаратилган «Соғлом оила – соғлом жамият» ғоясини кенг тарғиб қилиш ҳамда Халқаро оила кунини кенг турда нишонлаш, ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уларнинг онгига маънавий-тарбиявий, миллий қадриятларни сингдириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини ўгит-насиҳатлаш, шунингдек ёшларни келажак турмушга, бахтли оила қуришга тарбиялашдан иборат.

   Ёш оилаларнинг «Келин-куёв» танловига ҳакамлар ҳайъати таркибида Қорақалпоғистан Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг, Оилада миллий қадриятларни мустаҳкамлаш бўлими катта мутахассиси Г. Уббиева, И. В. Савицкий номидаги санъатшунослик музейининг этнография бўлими раҳбари А. Пирназарова, Ўзбекистон давлат санъатшунослик ва маданият институти Нукус филиали ўқитувчиси, Қорақалпоғистон халқ бахшиси Г. Ақымбетова, университет ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган ёшлар устози И. Сейтназарова ҳамда Ахборот  ресурс маркази методисти Г. Қазақбаевалар танловнинг адолатли тарзда баҳоланишини таъминлашди.

   Тўртта шартдан иборат бўлган бу танлов кутганимиздан ҳам аъло даражада жуда қизиқарли ва мазмунли бўлиб  ўтди.

       Танлов натижаси: 1-ўринни Санъатшунослик факультетининг ёш оила жуфтлиги  Ермекбаев Есенгелди билан  Сейлханова Салтанатнинг оиласи эгаллади, 2-ўринни Тарих факультети номидан қатнашган жуфтлик Пирназаров Нурназар ва Аўезмуратова Нуржамалнинг оиласи,

3-ўринни эса Химия-технология факультети номидан қатнашган, Физика факультетининг стажёр-ўқитувчиси Жумамуратов Бегзад ва Айтжанова Хилоланинг оиласи муносиб деб топилиб, университет ректоратининг Дипломи ҳамда Касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

        Танловга қатнашган бошқа иштирокчиларга ҳам  «Энг билимдон оила», «Энг ибратли оила»,  «Энг талантли оила», «Энг тотув оила», «Энг ҳазилкаш оила» ва шу каби номинациялар берилиб, фахрий ёрлиқ ва  Касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

 

Сейтназарова Инжайым

ҚДУ ректорининг Хотинқизлар

масалалари бўйича маслахатчиси,

Қорақалпоғистон Республикасига  хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.

 

 

Foydali havolalar

Skip to content