ЭЪЛОН!!! | | Karakalpak state university

ЭЪЛОН!!!

Юнеско ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг маълумотига кўра 2021 йил учун “Барчани қамраб олувчи (инклюзив) масофавий ва рақамли саводхонлик” мавзусига бағишланган Саводхонлик соҳасидаги Халқаро мукофоти эълон қилинган.

          Ушбу мукофат қуйдагиларни ўз ичига олади:

  • Қирол Сежонг номидаги Корея Республикаси томонидан молиялаштириладиган “Она тили саводхонлигини ривожлантириш”га ҳисса қўшган номзодларни тақдирлашга қаратилган ЮНЕСКО мукофоти;
  • Конфуций номидаги Хитой Халқ Республикаси томонидан молиялаштириладиган “Қишлоқ ҳудудларидаги технологиялардан фойдаланган ҳолда катта ёшлилар ва ёшлиларнинг саводхонлигини ошириш”га ҳисса қўшган номзодларни тақдирлашга қаратилган ЮНЕСКО мукофоти.

Танлов шартларига кўра, Қирол Сежонг номидаги мукофот уч нафар номзодга (ҳар бирига 20000 АҚШ долларидан) ҳамда Конфуций номидаги мукофот уч нафар номзодга (ҳар бирига 30000 АҚШ долларидан) тақдим этилади. Танловда ғолиб чиққан номзодлар махсус медаль, диплом ва мукофот маблағлари билан тақдирланадилар.

Мазкур ЮНЕСКО танлови бўйича батафсил маълумотларни қўйидаги веб-саҳифа орқали олиш мумкин: https://en.unesco.org/themes/literacy/prizes

ЮНЕСКОнинг саводхонлик танловида иштирок этиш учун номзодлар www.unesco.org/ilp/account веф саҳифасида рўйхатдан ўтишлари керак.

Онлайн хужжат топшириш муддати 2021 йил 13 июнь.

ЮНЕСКО сўровига кўра онлайн тақдим этилган номзодномалар ЮНЕСКО ишлари бўйича Милий комиссия котибияти томонидан жорий йил 27 июнь кунига қадар тасдиқланади.

Танлов билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумот учун literacyprizes@unesco.org электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.

 

 

Foydali havolalar