slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети  Хотин-қизлар Кенгаши  ташаббуси билан«ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ – ДАВР ТАЛАБИ»  атамасидаги иншолар танлови ўтказилмоқда!!!  | | Karakalpak state university

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети  Хотин-қизлар Кенгаши  ташаббуси билан«ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ – ДАВР ТАЛАБИ»  атамасидаги иншолар танлови ўтказилмоқда!!! 

 

          Маълумки, мамлакатимизда  сўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонун ҳужжатилари қобул қилинди. Жорий йил 28 май куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини маъқуллади. Ушбу стратегияда белгилаб кўрсатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  18 апрелдаги 07/12-107-сонли топшириғида белгиланган “Хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун  тенг ҳуқуқ  ва имкониятларнинг кафолатлари” ҳақидаги  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 май кунги 297-сонли буйруғига асосланиб ҳамда  Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб -қувватлаш вазирлиги томонидан белгиланган чора-тадбирлар режасининг тегишли бандларига мувофиқ, мамлакатимизда амалга оширилаётган Гендер тенглиги масалаларига боғлиқ кенг миқёсдаги ислоҳотларга педагог кадрларнинг фаол катнашишини таъминлаш, жамиятимизда аёл-қизларнинг ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган  «Гендер тенглиги масалалари – педагоглар нигоҳида»  шиори остида, «Гендер тенглиги – давр талаби » атамасида  иншолар танлови жорий этилиб, эълон қилинди!

          Танловда Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган, ижтимоий-сиёсий ва маънавий билимларга, обрў-эътиборга эга, фаол, фидоий, тажрибали  профессор-ўқитувчилари, педагоглари ҳамда психологлари  қатнашиш ҳуқуқига эга!

          Иншолар танлови Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  орасидаги Қўшма қарорига асосан ташкил этилди,  2021 йил 1-10 – июнь кунлари орасида бўлиб ўтади. 

 

          Иншолар электрон шаклда doc.файл  ҳамда яна  pdf. турида  2021 йил 1 июндан, 10 июнгача  +998 99 5452705- телеграмм рақами орқали онлайн  қабулланади.

          Танловнинг мақсади – мамлакатимизда амалга оширилаётган Гендер тенглиги масалаларига боғлиқ кенг миқёсдаги ислоҳотларга педагог кадрларнинг фаол катнашишини таъминлаш, жамиятимизда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган  «Гендер тенглиги масалалари – педагоглар нигоҳида»  шиори остида, ёшлар онгига маънавий-тарбиявий таъсир кўрсатиш, жамиятимизда хотин-қизларнинг ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда бу борада миллий қадриятларни тарғиб қилиш, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни сақлаш, оилада ва жамиятда хотин-қизларнинг тутган ўрнини юксалтириш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш.

Қуйидагилар танловнинг асосий  вазифалари ҳисобланади:

– Иншода гендер тенглиги масалалари, жамиятда ҳамда оилаларда хотин-қизларнинг тутган ўрни, шунингдек  хотин-қизлар ва  эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг кафолатлари, гендер тенглиги масалаларини ёритиб беришда  асарда миллий қадриятларнинг  акс эттирилиши  кўринган бўлиши  зарур. 

   -Иншонинг мазусига боғлиқ  тегишли мутахассислардан (PhD ёки фан номзодининг, фан докторининг) расмий  фикри билан бирга қабулланади.

      Танловда иншонинг ёзилишига қўйиладиган талаблар:

а)   Иншонинг мавзуси (Title) 

б) Авторнинг тўлиқ Ф.И.Ш. (паспорт нусхаси) иш жойи, лавозими, телефони. (Author information)

в)  Аннотация , 3-тилда  (Abstract)

г)  Калит сўзлар 3-тилда  (Key words)

д) Kиришиш (Introduction)

е) Асосий бўлим (Research, Analysis and results)

ж) Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations) 

з)  Фойдаланилган адабиётлар (Literature review)

и) иншо ўзбек ёки қорақалпоқ тилида,  кирилл алифбосида, минимум 5-6 бетдан кам бўлмаслиги зарур,  иншонинг шрифти  “Times  New Roman”дa, 14 kegel да бўлиб, қатор оралиғи 1,5 интервалда бўлиши керак, варақ четларида 2 сантиметрдан иборат масофа қолдирилади. Талабга жавоб бермайдиган иншолар қабул этилмайди.

            Танлов  ғолибларига 1-2-3 ўринлар берилади, ҳар бир ўрин сони иккита, уларни сертификатлар, эсдалик совғалар  билан тақдирлаш танловнинг ташкилий қўмитаси ва  ҳомийлар томонидан амалга оширилади.

Foydali havolalar