slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ЭЪЛОН!!! | | Karakalpak state university

ЭЪЛОН!!!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистонда экологик таълимнинг долзарб масалалари» мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияга таклиф қиламиз. Конференциянинг мақсади: шахснинг экологик маданияти самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш, экологик таълимот, маърифат ва тарбия муаммолари хамда уларнинг сифатини яхшилаш имкониятларини ўрганиш.

Конференция секциялари:

  1. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ва “Табиятни қўриқлаш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш Концепцияси, 2030 йилгача бўлган Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш Концепциясига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимотнинг асосий принципларини амалга ошириш.
  2. Мактабгача таълим ва халқ таълими тизимида экологик маданиятни шакллантириш назарияси ва амалиёти. Экологик онгни шакллантиришнинг инновацион тажрибасини оммалаштириш. Экологик таълимнинг замонавий технологиялари.
  3. Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун экология соҳасидаги мутахассисларни касбий тайёрлаш масалалари.
  4. Ўзбекистон аҳолисини экологик маданиятини оширишда давлат, жамоат ва ёшлар ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги. Экокўнгиллилик бугунги кунда.

 

Конференция режаси ва материаллари тўпламининг электрон версияси чоп этилади. Шу муносабат билан конференцияда иштирок этиш учун 2021 йил 15 июнь кунига қадар қуйдаги талаблар асосида маърузаларни тақдим этишингизни сўраймиз:

 

1.Материаллар ёзма шаклда (А4 формат) ва электрон кўринишда тақдим этилади. Файл формати “Документ Word”, шрифт Times New Roman, кегль 14, интервал – 1,5, хошиялар 2 см. бўлиши керак.

  1. Мақола номи, фамилия ва исм, отасининг исми бош ҳарфлари, ташкилот номи (шрифт ярим қора) – варақ марказида жойлашган бўлиши керак.
  2. Асосий матн шрифти 1,5 интервалда бажарилади. Текслаш – марказ бўйича, сўзлар кўчирилиши – автоматик равишда.
  3. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати – асосий матндан кейин жойлаштирилади.
  4. Тегишли адабиётга ишора қилиш квадрат шаклидаги қавс ичида бўлиши ва матн сўнгидаги адабиёт рақам сони № ва саҳифа рақами № кўрсатилиши керак.
  5. Мақола ҳажми 3-5 саҳифадан иборат бўлиши керак.
  6. Конференцияда иштирок этиш учун тўлов олинмайди.
  7. Конференция ишчи тили – ўзбек, рус, инглиз тиллари.

Конференция ишини мувофиқлаштирувчилар: Е.В.Бабенко, С.Ғ.Бегиев

Ташкилий қумита телефон рақамлари: 71 239 26 59, 71 239 85 36.

Эл.почта: s.begiev@parliament.gov.uz

 

Foydali havolalar