Расмий маълумот | | Karakalpak state university

Расмий маълумот

 

 «Talaba.uz» телеграмм тармоғида 2021 йил 13 июнь куни соат 18:42да кўрсатилган маълумотни бизлар Қорақалпоқ давлат университети Юридика факультети юриспруденция таълим йўналишининг кечки бўлим талабалари бу хабарни ассосиз эканлигини маълум қиламиз.

Сабаби бизлар бу тадбирларда қатнашиш истагини билдириб факультет деканатига мурожат қилдик. Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган концертда Ўзбекистоннинг таниқли юлдузлари ва чет элдан меҳмон санъаткорлар келадиганлигини, томоша қилиш мақсадида иштирок этишимизни ва шу куни ўтказиладиган якуний назорат ишини бошқа куни ўтказишни сўрандик. Факультет деканати фестивалга қатнашадиган талабаларга фестивалнинг логотиплари туширилган кепка ва футболкаларни бизларга бепул тақдим этди. Факультет томонидан тасдиқланган якуний назорат иши жадвал асосида 11 июнь куни тугаши керак эди. Лекин, 10-июнь куни бўладиган якуний назорат ишини фестивалда иштирок этганлигимиз сабабли бошқа кунга қолдиришни ўзларимиз сўранган эдик. Ҳозирги кунда якуний назоратлар якунланди.

Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йил 8-10 июнь кунлари оралиғида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали ўтказилиши белгиланди, Фестивалнинг очилиш маросими 8-июнь Нукус шаҳри Савицкий музейи майдонида турли хил тадбирлар ва 10-июнь “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали якунига бағишланган катта гала-концерт ўтказилди.

         Нукус шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали биз ёшлар учун илҳом бағишлади, фестиваль доирасида ғолиб деб топилган тенгдошларимиздан ўрнак олдик ва бу биз учун мотивация бўлди.

 

Қорақалпоқ давлат университети Юридика факультети. 

 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз, шу каби бошқада муаммолар учрайдиган бўлса университетнинг жавобгар шахсларига мурожаат қилишингизни ҳамда муаммоларни биргаликда бартараф этишга ҳисса қўшишингизни сўраймиз.

 ҚҚДУ Матбуот хизмати

Foydali havolalar