slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида Қорақалпоқ давлат университети  инновацион ишланмалари билан иштирок этди | | Karakalpak state university

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида Қорақалпоқ давлат университети  инновацион ишланмалари билан иштирок этди

 

2021 йилнинг 17-18-июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Нукус Олимпия заҳиралари колледжида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова ўз маърузаси билан очиб берди ва бу саноат ярмаркасининг ҳудудлар учун аҳамиятига тўқталиб ўтди. Шунингдек ярмаркада Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Кахраман Сариев   ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари       Бахтиёр Рахимов сўзга чиқиб, бу ўзига хос байрам билан тадбир иштирокчиларини табриклади ва уларнинг келгуси фаолиятларига омад тилади.

          Ярмаркада Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан хусусий тадбиркорлар, корхоналар ва олий таълим муассасаларидан вакиллар ўзларининг инновацион ишланмалари ва тайёр саноат маҳсулотлари билан иштирок етди.  Шу жумладан,  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳам қуйидаги ишланмалари билан иштирок этди:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидаги турар жой биноларини таъминловчи тежамкор, ҳавфсиз ва иситиш қозони (котёл). Лойиҳа раҳбари Архитектура факультети Архитектура кафедраси ассистенти Каллиев Наджибулла Муратбаевич;
  2. “Лижакад” (Фитнес клубларида қўлланиладиган машқ ускунаси). Лойиҳа раҳбари Архитектура факультети Архитектура кафедраси ассистенти Каллиев Наджибулла Муратбаевич;
  3. Exclusive” – экологик тоза электр энергиясини тўпловчи инновацион поябзал. Кимё – технологияси факультети 4-курс талабаси Оспанов Тимур Амир ўғли.

Шунингдек, 2021 йил 18-июнь куни  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети билан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти  ўртасида “Таълим ва илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.

Ушбу Меморандумнинг мақсади ўзаро ҳамкорлик, назарий ва амалий билимлар алмашиш орқали нефт ва газ соҳасида таълим сифатини ошириш, тажриба алмашиниш ҳамда томонларнинг мутахассислар ва профессор-ўқитувчи кадрлар малакасини ошириш соҳасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.

 

 Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими

 

 

 

Foydali havolalar