slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
"Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишонига Қорақалпоғистон Республикасидан муносиб номзодлар танлаб олинди | | Karakalpak state university

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонига Қорақалпоғистон Республикасидан муносиб номзодлар танлаб олинди

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  2 октябрдаги “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 786-сонли қарорига мувофиқ инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида ҳар йилги Инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek.uz” доирасида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини топшириш белгиланган.

Ушбу кўкрак нишонига Қорақалпоғистон Республикасидан муносиб номзодларни танлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган Махсус комиссия таркиби иштирокида Қорақалпоғистон Республикасидаги Олий таълим муассасалари томонидан тавсия этилган қуйидаги номзодларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилди ва тақдимотлари тингланди:

Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалидан Ш.Жаксуликов, Р.Отениязов, Э.Бабаджанов, А.Тумаева;

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалидан Р.Жоллибаева;

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтидан А.Кенесбаев;

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалидан Р.Айтжанов;

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидан Н.Калиев.

Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарор билан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши номидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидан Н.Калиев, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалидан Р.Отениязов ва Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтидан А.Кенесбаевнинг номзодлари тавсия қилинди.

Ушбу номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ҳар йилги Инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek.uz” доирасида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини топшириш учун белгиланган тартибда кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилди.

ҚҚДУ Матбуот хизмати

 

Foydali havolalar