«Гендер тенглиги – давр талаби»  мавзусидаги Республика миқиёсида иншолар танловининг якуний босқичи ўтказилди

 

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 28.05.2021  кунги  ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясининг  тасдиқланиши муносабати билан,

       Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил  18-апрелдаги 07/12-107-санли топшириғида белгиланган, “Хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун  тенг ҳуқуқ  ва имкониятларнинг кафолатлари” ҳақидаги  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 25-май кунги №297-сонли буйруғига мувофиқ, Қорақалпоқ давлат университетида ишлаб чиқилган ички буйруқ ва режасига асосланиб   ҳамда  Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан белгиланган чора-тадбирлар режасининг тегишли бандларига мувофиқ,     мамлакатимизда амалга оширилаётган Гендер тенглиги масалаларига боғлиқ кенг миқиёдаги ислоҳотларга педагог кадрларнинг фаол катнашишини таъминлаш, жамиятимизда аёл-қизларнинг ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш такомиллаштиришга каратилган  «Гендер тенглиги масаларлари – педагоглар нигоҳида»  шиори остида, ёшлар онгига маънавий-тарбиявий таъсир кўрсатиш, жамиятимизда аёл-қизларнинг ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, бу борада миллий қадриятларни тарғиб қилиш, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни сақлаш, оилада ва жамиятда аёл-қизларнинг тутган ўрнини юксалтириш ва уларни муносиб тақдирлаш мақсадида  «Гендер тенглиги – давр талаби » атамасида  иншолар танловининг якуний босқичи Қорақалпоқ давлат университетининг манавият ва маърифат бўлими мажлислар залида  ўтказилди.

 

      Танловда Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган, ижтимоий-сиёсий ва маънавий билимларга, обрў-эътиборга эга, фаол, фидоий, тажрибали  профессор-ўқитувчилари, педагоглари ҳамда психологлари  қатнашди.

   Иншолар танловининг якуний босқичи тугалланиб, тақдирлаш маросимида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори С.Алаўатдинов, университет ректорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, университет хотин-қизлар Кенгаши раиси И.Сейтназарова  сўзга чиқиб, танловнинг мақсади – мамлакатимизда амалга оширилаётган Гендер тенглиги масалаларига боғлиқ кенг миқиёдаги ислоҳотларга педагог кадрларнинг фаол катнашишини таъминлаш, жамиятимизда аёл-қизларнинг ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш такомиллаштиришга каратилган  «Гендер тенглиги масаларлари – педагоглар нигоҳида»  шиори остида, ёшлар онгига маънавий-тарбиявий таъсир кўрсатиш, жамиятимизда аёл-қизларнинг ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш такомиллаштириш, бу борада миллий қадриятларни тарғиб қилиш, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни сақлаш, оилада ва жамиятда аёл-қизларнинг тутган ўрнини юксалтириш ва уларни муносиб тақдирлаш эканлигини таъкидлади.

    Танловнинг якуний босқичига Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлим бошлиғи Э.Ибраймова, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  хотин-қизлар масалалари бўйича ходими Г.Жумагулова иштирок этишди.

        Танлов  ғолиблари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланиб, 1-2-3 ўринлар берилди, улар қўйидагича:

1-ўрин  ҚҚДУ юридика факультети катта ўқитувчиси Аманиязова Света,

2-ўрин  ҚҚДУ кадрлар бўлими инженери Акназарова  Алмагул,

2-ўрин университет психологи Реймбаева Гулчехра,

3-ўрин НДПИ Педагогика-психология кафедраси доценти Шеримбетова Замира,

3-ўрин ҚҚДУ Педагогика-психология кафедраси доценти Сагиндикова Наргиза,

3-ўрин ҚҚДУ Қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси ассистент-ўқитувчиси Оразимбетова Айшолпан.

 

 Танлов ғолиблари танловнинг ташкилий қўмитаси томанидан  диплом ва  эсдалик совғалар  билан тақдирланди.

      Танлов – Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Хотин-қизлар Кенгаши  ташаббуси билан йўлга қўйилди.

 

Қорақалпоқ давлат университети Хотин-қизлар Кенгаши 

Foydali havolalar

Skip to content