slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
«Янги Ўзбекистон – янги қўшничилик» мавзусида мақолалар танлови ўтказилади! | | Karakalpak state university

«Янги Ўзбекистон – янги қўшничилик» мавзусида мақолалар танлови ўтказилади!

Мазкур танловга университет талабалари, тарғиботчилар, илмий тадқиқотчилар (магистрант, докторант ва бошқа), олимлар, профессор-ўқитувчилар ва иштирок этиш истагини билдирган барча муаллифлар иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятининг асосий вазифаларидан бири бўлган тинчлик, барқарорлик ва ҳавсизлик муҳитини шакллантириш,  қўшниларимиз – Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш;

Марказий Осиё давлатлар ўртасидаги дўстлик, қардош миллатларнинг урф-одатларининг ўзаро ўхшашлиги, қўшни мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига бир омил бўлиб хизмат қилинаётганидан келажак авлодни бохабар қилиш орқали ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш;

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида янги ғоя ва таклифлар шакллантириш бўлиб ҳисобланади.

 

Танловни ўтказиш муддати ва унда иштирок этиш тартиби:

Танлов 2021 йилнинг 12 июлидан 12 сентябрига қадар бўлган оралиқда чоп этилган газета ва журналларда эълон қилинган мақолалар бўйича бир босқичда ўтказилади.

Танловга тақдим этилган мақолалар якка тартибда ёки хаммуаллифлик асосида (муаллифлар сони икки нафардан ошмаслиги талаб этилади) эълон қилинган бўлиши мумкин.

 

Танловга тақдим этилган мақолаларнинг бахолаш мезонлари

Танлов ғолибларини аниқлашда қуйидаги мезонларга алоҳида эътибор қаратилади:

– Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги позицияси ҳамда яқин қўшничилик муносабатларини таҳлилий ёритилганлиги;

– мамлакатимизда барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида қўшни давлатлар билан эришилаётган ютуқлар, янги ҳамкорлик алоқаларининг мазмун-моҳиятини очиб берилганлиги;

– қўшни давлатлар билан иқтисодий-ижтимоий, сиёсий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини содда, халқчил тарзда тушинтириб бера олганлиги;

– чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларни таҳлил этиб, таклифлар ишлаб чиққанлиги.

 

Танлов ғолибларини тақдирлаш

Танловни республика босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси томонидан қўйидаги тартибда тақдирланади:

1-ўрин ғолиби олий даражали диплом ва 15 (ўн беш) миллион сўм миқдорда пул мукофоти билан, 2-ўрин ғолиби олий даражали диплом ва 10 (ўн ) миллион сўм миқдорда пул мукофоти билан, 3-ўрин ғолиби олий даражали диплом ва 5 (беш ) миллион сўм миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, қўшимча 3 (уч)та рағбатлантирувчи ўрин муаллифлари 3 (уч) миллион сўмдан пул мукофоти, дипом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 Танловда иштирок  этишни истаганлар ўзлари фаолият юритаёткан факультетнинг ёшлар билан ишлашиш бўйича декан ўринбосарларига мурожаат  этишларингиз мумкин.

 

Маълумот учун телефон 61 223-59-54

 

Foydali havolalar