slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
⚡️ «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб» | | Karakalpak state university

⚡️ «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб»

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, профессор Р. Ҳакимовнинг таҳрири остида  «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб» китоби чоп этилди.

Рисола сайлов ташкилотчилари ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.     

Рисола Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови билан боғлиқ юз саволга юз жавобни ўз ичига қамраган бўлиб, турли ёшдаги фуқароларнинг сайлов билан боғлиқ масалаларни осон ва асослантирилган тарзда тушунишига ёрдам беради.

Шу мақсадта рисоладан қисқача парчаларини эътиборингизга тақдим этамиз.  

САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

  1. САЙЛОВИГА ОИД УМУМИЙ МАСАЛАЛАР

 

        1. Сайлов нима?

Сайлов – фуқароларнинг жамият ва давлат ишларида бевосита иштирок этиш имконини берувчи, давлат ҳокимиятининг сайлаш орқали шакллантириладиган органларига тақдим этилган номзодлардан бирини овоз бериш йўли билан танлаб олишга қаратилган демократик жараён.

        1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қачон бўлиб ўтади?

2021 йил 8 февралда қабул қилинган «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилда илк бор октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида, яъни 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтади.

        1. Президент сўзининг маъноси нима?

Президент сўзи лотинча («prae» – олдин ва «sedere» – ўтирмоқ) сўздан олинган бўлиб, «етакчи раҳбар» деган маънони англатади. Президент – давлат бошлиғи ҳисобланади ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

        1. Мамлакатимизда сайловлар қайси принциплар асосида ўтказилади?

Ўзбекистон Республикасида сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш принципларига биноан очиқ ва ошкора ўтказилади.

        1. Яширин овоз бериш нимани англатади?

 

Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайлов бюллетенидаги номзодлардан қайси бирини танлашни фақат сайловчининг ўзи ҳал қилади.

 

Сайловчилар муддатидан олдин ёки сайлов куни участка сайлов комиссияси биносида ёхуд турган жойида яширин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланадилар.

 

Сайловчиларнинг қайси номзодга овоз берганлигини кузатиш ва текширишга йўл қўйилмайди. Участка сайлов комиссиялари сайловчиларнинг яширин овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш учун масъул ва жавобгардир.

 

        1. Сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик нималарда намоён бўлади?

 

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширади.

Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссия­ларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништиради, Ўзбекистон ­Республикаси ­Президентлигига номзодлар тўғрисидаги, шунингдек, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча жараёнлари оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ёритилади.

 

        1. Сиёсий партия нима?

 

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқаролари­нинг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида­ ­тузилган, ­давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.

 

        1. Ўзбекистонда нечта сиёсий партия мавжуд?

 

Ўзбекистонда бугунги кунда бешта сиёсий партия расман рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Булар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси.


«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови:
100 саволга 100 жавоб» китобидан

Foydali havolalar