«Талабалар орасида шахслараро муносабатларда – Гендер тенглиги масаласи»   мавзусида  очиқ давра суҳбати

11-октябрь  «Халқаро    Қизлар  куни» муносабати  билан  ҚҚДУ  Химия технологиялари, Қурилиш, Саноат технологиялари, Жисмоний  маданият факультети талаба қизлари қатнашувида «Талабалар орасида шахслараро муносабатларда – Гендер тенглиги масаласи»   мавзусида  очиқ давра  суҳбати кўринишидаги  дебат кечаси ўтказилди. 

          Кечани ҚҚДУ  Хотин қизлар кенгаши қошидаги  «Қизларжон» клуби етакчиси Калимбетова  Райхан , унинг ёрдамчиси Артикбаева Бахытлы ,  университетнинг  «Чевар қизлар» тўгараги етакчиси Пахратдинова Рита билан биргаликда  ташкиллаштирди ва олиб борди. Улар ўз сўз навбатида  келаётган қизларжонлар байрами билан ҳаммани табриклаб, юртимизда аёл-қизларга қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган имкониятлар ҳақида, қолаверса университетда талаба-қизларнинг дарсдан бўш пайтида шуғулланиши мумкин бўлган  тўгараклар ва клублар ҳақида батафсил тушинтириб ўтишди.

    Кечага университет психологи Г. Реймбаева таклиф этилиб, «Талабалар орасида шахслараро муносабатларда – Гендер тенглиги масаласи»    мавзусининг  психологик тарафлари бўйича кенгрок  тушунчалар бериб  ўтди, психологик методикалар  ўтказди. Мавзу доирасидаги талаба қизларни қизиқтирган ўнлаб саволларга  атрофлича жавоблар  бериб ўтилган  ҳолда  учрашув  жуда мароқли ўтди.

 

Foydali havolalar

Skip to content