11-октябрь «Халқаро Қизлар куни» муносабати билан ҚҚДУ Химия технологиялари, Қурилиш, Саноат технологиялари, Жисмоний маданият факультети талаба қизлари қатнашувида «Талабалар орасида шахслараро муносабатларда – Гендер тенглиги масаласи» мавзусида очиқ давра суҳбати кўринишидаги дебат кечаси ўтказилди.
Кечани ҚҚДУ Хотин қизлар кенгаши қошидаги «Қизларжон» клуби етакчиси Калимбетова Райхан , унинг ёрдамчиси Артикбаева Бахытлы , университетнинг «Чевар қизлар» тўгараги етакчиси Пахратдинова Рита билан биргаликда ташкиллаштирди ва олиб борди. Улар ўз сўз навбатида келаётган қизларжонлар байрами билан ҳаммани табриклаб, юртимизда аёл-қизларга қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган имкониятлар ҳақида, қолаверса университетда талаба-қизларнинг дарсдан бўш пайтида шуғулланиши мумкин бўлган тўгараклар ва клублар ҳақида батафсил тушинтириб ўтишди.
Кечага университет психологи Г. Реймбаева таклиф этилиб, «Талабалар орасида шахслараро муносабатларда – Гендер тенглиги масаласи» мавзусининг психологик тарафлари бўйича кенгрок тушунчалар бериб ўтди, психологик методикалар ўтказди. Мавзу доирасидаги талаба қизларни қизиқтирган ўнлаб саволларга атрофлича жавоблар бериб ўтилган ҳолда учрашув жуда мароқли ўтди.