https://stok.bte.co.id/pg/ https://coverage.bte.co.id/public/play/ https://lapor.bte.co.id/rungkat/ https://itj.jakartamrt.co.id/data/ https://dev.idcomm.id/wp-includes/IXR/slot-gacor/
Семинарда жаҳолат, яъни билимсизлик қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида сўз этилди | | Karakalpak state university

Семинарда жаҳолат, яъни билимсизлик қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида сўз этилди

Жорий йилнинг  24-январ куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида  университет тьюторлари иштирокида «Жаҳолатга қарши маърифат», «Кийиниш маданияти» номли ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар туғрисида»ги Қарорнинг мазмун -моҳиятини тушинтириш борасида семинар бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини очиб берган университет Ёшлар масалалари ва маънавият ишлари бўйича проректори С.Алаўатдинов бугунги кунда тьюторлар талабаларнинг чинакам суянчига айланиши кераклиги ҳақида, айниқса ахборот асрида талабалардан талаб этиладиган тушунчалардан бири бу информацияни саралай билиши,  ижтимоий тармоқларда бўлиши мумкин бўлган ҳар хил провакацияларга учмасликларини ёшларга ҳар куни тушинтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар жаҳолат, яъни билимсизлик қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Бугунги кунда дин ниқоби остида ёш авлодни турли хил вайронкор ғояларга эргаштиришни мақсад қилган турли оқимлардан асрашимиз, интернет тараққий этган даврда турли тармоқларда берилаётган ҳар хил асосиз маълумотларга таянмаслик лозимлиги ҳақида қайд этилиб ўтилди.

Юридика факултети Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири А.Байрыева ўз маърузасида фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Маънавиятга эътиборсиз жамият – инқирозга юз тутган жамиятдир,-  дея фирк-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шундай экан, биз ёшлар онгида ҳам она Ватанимизга бўлган муҳаббатимиз, қадимий бой тарихимизга садоқат туйғуларини янада шакллантиришимиз, келажак авлодларга етказиб, керак бўлса, уларнинг онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтиришимиз муҳим ўрин тутади.

ҚДУ Матбуот хизмати

Foydali havolalar