https://uni.sesc.com.br/rajaslot303/
БАХТИМ ШУЛКИ ЎЗБЕКНИНГ ЗУЛФИЯСИМАН | | Karakalpak state university

БАХТИМ ШУЛКИ ЎЗБЕКНИНГ ЗУЛФИЯСИМАН

 “Бахтим шулки, ўзбекнинг Зулфиясиман” дея бонг урган шоира Зулфияхоним номини биз доимо лутф ва эҳтиром билан тилга оламиз. Чунки у ўз ижодида тоза муҳаббатни, вафо ва садоқатни, тинчлик ва озодликни тараннум этган. Шоиранинг ҳар бир шеъри теран фикрлар, ёрқин ҳиссиётлару, ҳаётий мушоҳадалар билан суғорилган.

       1-март шоира Зулфия таваллудининг 107-йиллиги муносабати билан Ўзбек филологияси факультети қизлари ўртасида “Баҳор маликаси” танлови ўтказилди. Танловга ўзбек, қозоқ, туркман таълим йўналиши талаба қизлари фаол иштирок этишди. Танлов шартлари асосида, яъни саломнома, қўл ҳунарларини кўрсатиш, саҳна кўринишлари ва эркин мавзу бўйича қизлар ўзаро беллашдилар. Уларнинг иқтидори, зукколиги, пазандалиги ва чеварлиги, актёрлик маҳорати синовдан ўтказилди. Шартларни муваффақиятли бажарган қизларимизга факультетимиз номидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Энг юқори кўрсаткичга эришган қозоқ тили таълим йўналиши 2-курс талабаси Қуанишбаева Наргиза “Баҳор маликаси” дея эътироф этилди.

         Мазкур танлов кўпчилик талаба қизларимиз учун ибрат бўлди. Улар ҳам келгусида Зулфияхоним издоши бўлишига ишончимиз комил.

      

                                                               Камшат Байменова

Ўзбек филологияси факультети

Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси      

 

 

 

Foydali havolalar