slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан «Қизлар одоби тарғиботчиси» кўрик танлови бўлиб ўтди | | Karakalpak state university

Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан «Қизлар одоби тарғиботчиси» кўрик танлови бўлиб ўтди

ҚҚДУ хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан «Қизлар одоби тарғиботчиси» кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда факультетларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари иштирок этди.

Танлов қуйидаги 2 шартдан иборат:
1-шарт: Тақдимот.
          Бу шартда иштирокчилар томонидан қизлар ўртасида амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар тақдимоти ўтказилади. Шарт 10 балли тизимда баҳоланади.

2-шарт: «Маҳоратли тарғиботчи»

          Ушбу шартда иштирокчилар танланган мавзулар бўйича мазмунини ёритиб берадилар. Унда қизларнинг кундалик ҳаётида асқотадиган фойдали, қизиқарли ва долзарб маълумотлар қамраб олиниши, бугунги ҳаётимиз ва турмуш тарзимиз билан ўзаро уйғунликда бўлиши, қизларнинг маънавий-аҳлоқий фазилатларини ривожлантириш, маданиятини ошириш ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилиши, тарғибот материали буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ҳаёти, ибратли воқеалар ва қизиқарли ҳикоялар орқали ёритиб берилиши лозим. Шунингдек мамлакатимиз ва жаҳон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг сўнгги маълумотлардан оқилона фойдалана олиш маҳоратига эътибор қаратилади. Шарт 10 балли тизимда баҳоланади.

          Танлов якунида умумий балл бўйича ғолиблар аниқланиб, дипломлар ва совғалар билан тақдирланди. Тарих факультети хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Н.Заретдинова ғолиб бўлиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Хотин-қизлар кенгаши ва Ҳайъат аъзолари ғолибга омад тилади.

 

 

 

 

 

ҚҚДУ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ.

Foydali havolalar