https://uni.sesc.com.br/rajaslot303/https://arsip.umsu.ac.id/js/thailand/https://sirapat.belitung.go.id/vendor/maxwin/https://bb-funrun.pekanbaru.go.id/storage/product/https://helo.bni-life.co.id/slot777/
"Битта қиз болани ўқитсангиз – бутун оилани ўқитган бўласиз" | | Karakalpak state university

“Битта қиз болани ўқитсангиз – бутун оилани ўқитган бўласиз”

 

          Юридика факультети хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Г.Пирниязова «Оила маҳалла таълим муассасаси» ҳамкорлик механизми самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Қорақалпоқ академик лицей ўқувчи – талаба қизлар билан учрашувни ташкиллаштирди. Учрашувнинг мақсади таълим муассасаларидаги вояга етмаган қизларни жамиятда ноўрин камситилишини олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, ўқувчи – талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, келажакдаги касбга тўғри йўналтиришбўлиб ҳисобланади.

          Сабаби инсон аввало оила бағрида ва таълим муассасасида ўниб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Фарзанд оилада ва таълим муассаасасида жисмонан, фикран ва ахлоқан тарбияланиши, соғлом фикр, яхши ахлоқ билан қуроллантирилиши лозим. Оиладаги ва таълим муассасаларида таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида маҳалла-куйда, жамоатчиликда сайқал топади. Таълим олувчимасканда соғлом муҳитни яратиш, ҳуқуқий тарбияни яхшилаш,   талабаларга чуқур билим асосларини ўргатиш, уларнинг маърифатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш, касб-ҳунар эгаллаб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлишида таълим муассасасининг ўрни беқиёсдир.

          “Битта қиз болани ўқитсангиз – бутун оилани ўқитган бўласиз”,- бу фикр айни ҳақиқат эди. Чунки қизларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаси бўлиб, жамиятда ҳамда ўз оиласида муносиб ўрин топиши бизнинг энг катта ютуғимиздир.

 

 

Foydali havolalar