ҚҚДУда "Маънавият фестивали"га доир тадбир ўтказилди | | Karakalpak state university

ҚҚДУда “Маънавият фестивали”га доир тадбир ўтказилди

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиеёвнинг 2019 йил 3 майда кунги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг олдига ёшлар тарбиясига оид бир қатор аҳамиятли вазифаларни белгилаб берди.

Қарорга мувофиқ, бугунги кунда республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши қошидаги «Маърифат» тарғиботчилар жамияти билан биргаликда халқ орасида кенг тучунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Маънавият фестивали” ташкиллаштирилиб, фестивал доирасида бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Маънавият ва маърифатнинг таълим билан боғлиқлиги” мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Қарақолпоғистон бўлими рахбари Қ.Юсупов, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Б.Хусанов, Фахрий жамоатчи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаоли, фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро тоифадаги тренер Ж.Шермуҳамедова, Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси раиси Ш.Уснатдинов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Р.Мусурмон, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри артисти М.Салимов, ҚҚДУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Дуйсенбаев ва бочқалар фестивалнинг ўтказилиши ёшлар тарбиясида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.

Матбуот хизмати.

 

 

Foydali havolalar