Арxеология кафедраси тариxчи мутаxассисларни тайёрлайдиган таълим даргохи хисобланади. Кафедра 1936-йилда педогогика институти асосида ташкил этилган бўлип 1936-1976 – йилларда кафедрани Турдимурат Бекимбетов, Жангабай Досумов, Ғайип Непесов, Орингул Кыдырбаева, Кытайбек Сарыбаевлар бошкарди. Нукус Давлат Университети тузилгандан кейин 1976-1997-йилларда кафедрага А. Туреев, К. Муxаммедбердиев, М. Тлеумуратов, М. Туребековлар етакчилик қилади. 1998-2013-йиллари кафедрани Е. Б. Бижанов, Ж. Айтмуратов, М-Ш. Кдирниязов, С. С. Сайманов, М. К. Сейтимбетовлар 2013-2019 йилларда С. А. Сулайманов, Ж.Хакимниязов 2019 йил октябрь ойидан бошлаб кафедрани бошкармоқда. Хозирги даврда кафедрада професор М-Ш. Кдирниязов, профессор Р. Дж. Уразбаева, дотцентлар М. Туребеков, Ж. Айтмуратов, Г. А. Туреева, Г. Караманова, (PhD) О.-Ш.Қдирниязов, катта ўқитувчилар С. Сайпов, А. К. Алимбетов, ассистент-ўқитувчилар Ф. Ж. Утепбергенов, И. Г. Елмуратов, Н. М. Сейтимбетова, М.Е.Толыбаев, стажер ўқитувчилар Г. Абдирова, Р.Қ.Дошниязов, Х.Х.Эгамберганов., Р.Шерниязовлар илмий педагогик xизмат кўрсатмоқдалар. Ўриндош профессор-ўқитувчилар профессор Г.Хожаниязов, т.ф.д., Р.Баллиева, (PhD) М.Давлетрияров.
Кафедрада тариx, археология йўналиши бўйича бакалавр ва арxеология ва этнография йўналиши бўйича магистр мутаxассислар тайёрланмокда. Кафедра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Арxеология институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тариx институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Урганч давлат университети, Нукус давлат педагогика институтларининг тариx кафедралари билан илмий алоқаларга эга.
Кафедра профессор-ўқитувчилари xалкаро ва Республика микёсидаги илмий-назарий конференсияларга ва семинарларга катнашиб келмокда. Кафедра профессори М-Ш. Кдирниязовнинг «Средневековий Миздаxкан» (Самарканд-2010 ), «Кулътура Xорезма в XIII -XIV вв» (Самарканд-2015) профессор Р. Уразбаеванинг «История образования в Каракалпакстане» (Тошкент-2011), дотцент М. Туребековнинг «Ўрта асрлар тарихи I жилд» (Нукус-2009), «Қорақалпоғистон тарихи» (Нукус-2010), «Арxеология» (Нукус-2015) ўкув кўлланмалари ва монографиялари босмадан чикди. Шунингдек М-Ш.Кдирниязовнинг «Амир Темур ва Темурийлар давринде Аралбўйи маданияти» (Нукус-2009), Г.Караманованинг «Тарихни ўқитиш методикаси» (Нукус-2016 ), Г. Турееванинг «Манбашунослик» (Нукус-2010 ), «Жаҳон тарихи» (Нукус-2010 ), Ж. Айтмуратовнинг «Европа ва АҚШ – иккинчи жаҳон уруши йилларида» (Нукус-2011), М. Туребековнинг «Ўрта асрлар тарихи II-жилд» (Нукус-2012), С. Сулаймановнинг «Ўрта Осиё олимларининг илмий мероси» (Нукус-2012) «Амударё ва Орол сув йўлининг ўтмиши ва бугуни» (Нукус-2015) М-Ш. Кдирниязовнинг «Антик давр Xорезм цивилизацияси тарихи» (Нукус-2014), А. Алимбетов, С. Сайповнинг «Xорезм кулолчилиги тарихи» (Нукус-2014), Туребеков М. «Археология» (Нөкис-2014)., Айтмуратов Ж. «Энг янги тарих фанини ўқитишнинг назарий ва амалий муаммолари» (Нукус-2017), Караманова Г.К., Аллабергенов Н.М. «Тарих ўқитишда бадий адабиётнинг ўрни» (Нукус-2018), Айтмуратов Ж. «Европа ва АҚШ иккинчи жаҳон уруши йилларида» (Нукус-2018), Хакимниязов Қ.А., Қыдырбаева М.К.,Турдыбаев А.К. «Эпиграфика» (Нөкис-2019), Ж.Айтмуратов «Жаҳон тарихи энг янги давр 1918-1945 йиллар», Аметов Т.А., Тлеубергенова Н.А., Кдирниязов О.-Ш. «Республикамизнинг ижтимоий-сиёсий турмушида демографик ўзгаришлар ва ривожланиш тенденциялари» (Тошкент- 2020), Туребеков М., Уразбаева Р., Хакимниязов Ж., Төреева Г., Бекимбетов Б. «Тарихий терминларнинг луғоти» (Нөкис-2020), Туребеков М., Хакимниязов Ж., Кдирниязов О.-Ш., Сайпов С., Алимбетов А., Утепбергенов Ф. «Археологик ва этнографик дала-ўқув амалиёти» (Нөкис-2020), ўқув-методик қўлланмалари нашрдан чиқди.
Кафедрада профессор М-Ш. Кдирниязовнинг «Ф. 1. 78. Xорезм цивилизациясы тарийxы» фундаментал илимий лойихаси амалга оширилмокда. Лойиха таркибида профессор-ўкитувчилар ва магистрлар катнашмокда. Кафедрада катта илмий xодимлар С. Т. Саипов 07. 00. 05 Арxеология йўналиши бўйича «Xоразмнинг ўрта аср кулолчилик тариxи IX-XIV асрлар) » мавзусида, А. К. Алимбетов 07. 00. 05. «Арxеология» йўналиши бўйича «Ўрта аср Xоразм шахарларидаги турар жойлар» мавзусида докторлик диссертациялари ишланмокда.
Археология кафедраси докторантлари тадқиқотфаолиятини давом эттирмоқдалар. Жумладан, Қдирниязов О-Ш. (илмий раҳбари т.ф.д., академик А.Сагдуллаев) «Жанубий Оролбўйи шаҳар маданияти тарихи (VII-XII aa.)» мавзусида (PhD)докторлик диссертициясини 2019 йил 2-апрел күни мувофаққиятли химоя қилди. Шунингдек, Толыбаев М.Е. «Амударё дельтаси чап қирғоғи моддий маданияти (VIII-XIII аа)» (илмий раҳбари т.ф.д., профессор Т.Ширинов), Максетов Ф. «XIII-XIV асрларда Жанубий Оролбўйи едгорликлари маҳаллалари» (илмий раҳбари т.ф.н., доцент М.Туребеков), Қудайбергенов С. «История древний путей Приаралья» (илмий раҳбари т.ф.д., академик А.Сагдуллаев), Мадреймов Б.Ж. «Қорақалпоғистоннинг палеолит даври замонавий тадқиқотларда» (илмий раҳбари т.ф.н., доцент Б.Сайфуллаев) мавзусида тадқиқот ишларини олиб боришмоқдалар.
Талабалар ва магистррантлар Қорақалпоғистон Республикаси Марказий архивларида, Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти музейи ҳамда И.В.Савицкий номидаги санъат ва маданият музейида амалий машғулотлар олиб боришмоқда. Миздахкан археологик мажмуаси, Жампик-қала, Пулжой, Бограхан каби қадимий аҳоли пунктларида археологик қазишмалар олиб бормоқда. Шунингдек, мактаблар ва академик лицейларда педагогик амалиётларини ўтказмоқда.
Кафедрада Фаолият Юритаётлган Илмий Даражали Профессор-Ўқитувчилар
|
Туребеков Мырзалы, Тарих фанлари номзоди, доцент. 1954 йил 19 январда Тахтакупир туманида тўғилган. 1974 йил Қорақалпоқ давлат педагогик институтини тамомлаган. Мутахассислиги тарих ва география. 1982 йил «Оборонительние сооружения древных и раннесредневековых сооружении Согда» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди. 120 дан ортиқ илмий методик асарларини нашрдан чиқарган. Жумладан, 4 монография, 3 дарслик, 7 ўқув-қолланмаси нашр қилинди. 1982 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети кафедра мудири, декан лавозимларида фаолият юритган. 1998 йилдан археология кафедраси доценти. |
|
Айтмуратов Жалғас, Тарих фанлари номзоди. доцент. 1957 йил 7 апрелда Қунғирот туманида тўғилган. 1978 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи. 1997 йил «XX-асрнинг 70-90 йиларида Қорақалпоғистон маданиятининг умумий вазияти ва ривожланиш йўналиши» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 120 дан ортиқ илмий методик асарлари нашрда чиқарилган. Жумладан, 5 монография, 8 ўқув методик қўлланмаси нашр қилинган. 2000 йилдан бошлаб археология кафедрасида доцент бўлиб ишламоқда. |
|
Туреева Гулсара Арисовна, Тарих фанлари номзоди, доцент. 1967 йил 7 мартда Нукус шаҳрида тўғилган. 1989 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи. 2006 йил «Қорақалпоғистонда турар жой қурилиши сиёсати тажриба ва сабоқлар» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди. 80 дан ортиқ илмий асарлари нашр қилинди. Жумладан, 7 ўқув методик қўлланма нашр қилинди. 1994 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида ассистент-ўқитувчи, 2000 йилдан бошлаб археология кафедраси доценти. |
|
Караманова Гулистан, Тарих фанлари номзоди, доцент. 1968 йил 23 апрелда тахтакупир туманида тўғилган. 1990 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. мутахассислиги тарихчи. 1990 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида ишлайди. 2012 йил «Қорақалпоғистонда аграр муносабатлар тарихи (1917-1941 йй)» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган. 100 дан ортиқ илмий асарлари нашр қилинган. Жумладан, 9 ўқув методик қўлланма нашр қилинган. 2014 йилдан бошлаб археология кафедрасида доцент лавозимида иш олиб бормоқда. |
|
Ҳәкимниязов Қуатбай Алланиязович, тарих фанлари номзоди. 1969 йил 20 апрелда нукус туманида тўғилган. 1993 йил қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. мутахассислиги тарихчи. 2002 йил «қорақалпоғистонда 1930-1941 йилларда тажириба ва муаммолар» мавзусида номзодлик диссертациясини хиомя қилган. 50 дан ортиқ илмий асарлари нашр қилинган. жумладан, 4 ўқув-услубий кўлланмаси нашрдан чиқарган. 1995 йилдан бошлаб қорақалпоқ давлат университетида фолалият юритган. 2016 йилдан бошлаб археология кафедраси катта ўқитувчи лавозимида иш юритмоқда. |