Туркман тили ва адабиёти кафедраси | Karakalpak state university

Туркман тили ва адабиёти кафедраси

 

Университетда  туркман тили  ва адабиёти таълим йўналиши қорақалпоқ филологияси факультетида 1992 йилда ташкил қилинди. 2006 йилда қозоқ филологияси ва туркман филологияси таълим йўналишларининг бирикуви натижасида янгидан мустақил кафедра сифатида ташкил қилинди.

Кафедра ташкил қилинган пайтда илмий даражали мутахассислардан филология фанлари номзоди, доц.А.Шихиев, филология фанлари номзоди, доц.Г.Базаров, ассистент ўқитувчилар Г.Аширов, А.Кадиров, А.Сариков, А.Аразов, Д.Аширов, М.Ханматовлар фаолият олиб борди.

Кафедра 2015 йилгача  Туркий  филологияси  кафедраси  деб номланиб, 2015 йилнинг июнь ойидан бошлаб (буйруқ № 213/1, 19.06.) «Филология (қозоқ тили, туркман тили)» кафедраси  сифатида қайта номланди.

2019 йил 19 июньдан бошлаб «Туркман тили ва адабиёти» кафедраси бўлиб янгидан ташкил қилинди. Кафедра мудири филология фанлари доктори, доцент О.Гайлиева. Ҳозирги вақтда кафедрада туркман филологияси таълим йўналиши бўйича 2 нафар илмий даражали кадрлар талабаларга дарс бермоқда. Улар филология фанлари доктори, доцент Турганбай Керуенов ва филология фанлари доктори, доцент Огулбай Гайлиева. Бундан ташқари кафедрада ассистент ўқитувчилардан  С.Авезкличева, А.Куртчаев, С.Жепбарова, стажёр-ўқитувчилар Ч.Чариев, М.Ханматов, Г.Аллабаевлар фаолият олиб бормоқда.

Кафедра «Қорақалпоғистондаги туркман тили ва адабиёти масалалари» деб номланган истиқболли мавзу доирасида, хусусан, туркман, ӯзбек ва қорақалпоқ адабий алоқалари мавзусида  илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. 2016 йил 28 октябрьда Т.Керуенов «ХIХ аср қорақалпоқ шеъриятида миф ва ривоятларнинг қӯлланилиши» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Т.Керуенов 2019 йилда доцент илмий унвонини олди.

2019 йил 28 июнда кафедра мудири О.Гайлиева «Мустақиллик даври туркий халқлар лирикасида шаклий изланишлар ва уларнинг типологияси» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари илмий ишларни олиб бориш билан биргаликда, талабаларнинг «Устоз-шогирд» тизими асосида талабаларнинг илм-фанга қизиқишини такомиллаштириш мақсадида бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда. Кафедранинг профессор-ўқитувчилари ўз илмий мақолалари ва тезислари билан Республика ҳамда Халқаро илмий-назарий анжуманларда иштирок этиб келмоқдалар.

Ҳозирги вақтда туркман филологияси таълим йўналишида  162 талаба бўлиб, уларнинг 85 таси талабалар чет элдан, яъни Туркманистон Республикасидан шартнома асосида таҳсил олмоқда. Талабалар таҳсил олиш билан биргаликда турли маданий-маърифий тадбирларда ҳам фаол қатнашиб келмоқда.

2019-2020-ўқув йилида 5А120102 – Лингвистика (туркман тили) мутахассислиги бўйича магистратура бўлими ташкил қилинди. Жорий ўқув йилида 4 нафар магистрант талаба қабул қилинди. Айни пайтда улар магистрлик диссертация ишлари бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.Кафедрада ҳозирги кунда инновацион ишланмалар бӯйича ҳамкорлик шартномалари йӯлга қӯйилган. Талабаларнинг амалиёти бӯйича Тахиатош тумани 20-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорлик шартномаси тузилди.Кафедра профессор-ӯқитувчилари талабалар билан тарбиявий ва маънавий ишларни олиб бориш, уларни Ватанпарварлик, комил инсон руҳида тарбиялашда, шунингдек, “Қудратимиз бирликда ва тотувликда!” шиори остида ёшлар орасида миллатлараро  тотувликни  тарғибот ишларини олиб боришда фаол иштирок этиб келмоқда.Шунингдек, профессор-ӯқитувчилар талабаларни  жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ӯз саломатлигига маъсулият ҳиссини шакллантириш борасида ҳам амалий ишларни йӯлга қӯйди.

 

Гайлиева Огулбай Курбанмурадовна, филология  фанлари доктори, доцент. 1977 йили 26-октябрьда Хужайли туманида тўғилган. 1999 йили Қорақалпоқ давлат университетининг туркман тили ва адабиёти бакалавриат таълим йуналишини тамомлаган. 2002 йили Қорақалпоқ давлат университетининг магистатура бўлимининг Қорақалпоқ адабиёти мутахассислигини тугатган. 2006 йили «Ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида оралиқ формаларнинг жанрлик ва формалик хусусиятлари (1970-2000 йилардаги эркин ва насрий қўшиқлар)» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди. 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари, 4 ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди.

Керўенов Турғанбай  Аразмедович, филология фанлари доктори, доцент. 1979 йили 13-июньда  Шуманай туманида тўғилган. 2003 йили Қорақалпоқ давлат университети магистратура бўлимининг «Қорақалпоқ адабиёти» мутахассислигини  тамомлаган. 2016 йили «ХIХ аср қорақалпоқ поэзиясида  мифлар билан афсоналарнинг қўлланилиши» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилди. 30 дан ортиқ илмий мақолалари ва тезислари, 1 монографияси, 2 ўқув-методик  қўлланмаси нашрдан чиқди.

Foydali havolalar