ҚҚДУда қабул жараёни қизғин | | Karakalpak state university

ҚҚДУда қабул жараёни қизғин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 май кунги «2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига тест синовлари қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 июньдаги 523-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек университетда 2019/2020 ўқув йилида талабалар қабулини юқори савияда ўтказиш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети «Қабул-2019» комиссияси иш фаолиятини олиб бормоқда.

Жумладан, 2019-2010 ўқув йили қабулини юқори савияда ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва унинг бажарилишини таъминлаш мақсадида тажрибали, ҳалол, пок, масъулятли профессор-ўқитувчилар ва ходимлардан шакиллантирилди ҳамда тасдиқланди. Қабул комиссияси масъул котиби ўринбосарларини таркибини ҳамда техник операторлари таркибини тасдиқлаш бўйича буйруқлар чиқарилди.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун касбга йўналтирувчи маслаҳатлар ташкил этиш (ҳар бир факультет бўйича презентациялар яратилди, касбга йўналтирувчи буклетлар ишлаб чиқилди) мақсадида қабул комиссияси ҳузурида Ахборот-маслаҳат марказлари ва алоқа марказлари (call-center) ташкил этилди. Алоқа маркази(call-center)га масъул этиб тайинланган ходимлар ва алоқа маркази операторлари таркиби шакллантирилган ҳамда улар мурожаатларга доимий тўлиқ ва батафсил маълумот беришмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қабул квотасини тиллар кесимида ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Шунингдек, университетнинг https://karsu.uz веб-сайтида ва матбуотда эълон қилинди.

Қабул комиссияси фаолият кўрсатадиган жойларни қабулга оид меёрий статистик маълумотлар, янгиланган касбга йўналтирувчи тарғибот-ташвиқот лавҳалари, маслаҳатлар жадвали, эълонлар, ОТВ ҳамда ОТМнинг расмий телеграм манзиллари ва бошқа зарур маълумотлар билан жиҳозланди.

Бакалавр таълим йўналишлари сони кундузги бўлим:

2018 йилда 47, 2019 йилда 56.

Сиртқи бўлим: 2018 йилда 10, 2019 йилда 13.

Кечки бўлим: 2018 йилда йўқ, 2019 йилда 5.

Магистратура мутахассисликлари сони: 2018 йилда 24, 2019 йилда 32.

Шунингдек, 2019/2020 ўқув йили учун тасдиқланган қабул квотаси бўйича бакалавриатда янгидан 10 йўналиш, магистратурада 8 мутахассислик очилди.

Матбуот хизмати.

????????????????????????????????????

Foydali havolalar