https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
#онлайн АТРОФ МУҲИТНИ АСРАШ – ҲАР БИР ЁШ АВЛОДНИНГ БУРЧИ | | Karakalpak state university

#онлайн АТРОФ МУҲИТНИ АСРАШ – ҲАР БИР ЁШ АВЛОДНИНГ БУРЧИ

Юртбошимиз раҳнамолигида  амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мана бугун Қорақалпоғистон Республикасининг барча ёшлари сафида Қорақалпоқ давлат университетининг фаол ва ташаббускор талабалари Мўйнақ туманида «Атроф муҳитни асраш – ҳар бир ёш авлоднинг бурчи» шиори остида экологик акцияда иштирок этишмоқда.

Мазкур экологик ҳашарни ўтказишдан мақсад – аҳолининг кенг қатламларида мамлакат тақдири учун дахлдорлик туйғуси ва экологик маданиятни юксалтириш, уларни атроф муҳит муҳофазасига нисбатан эътиборли бўлиши, давлатимизнинг экологик сиёсатини ишлаб чиқишда ҳамда уни ҳаётга тадбиқ этишга фаол иштирок этишга чақириш, инсонларни ўзи яшаб турган ҳудудни чиқиндилардан тозалаш йўлида бирлаштиришдан иборат.

Тадбир давом этмоқда…

Отабек Рахимбаев

ҚҚДУ талабаси.

 

Foydali havolalar