Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2020 йил 14 октябрдаги 36/3-1768-сонли хатига мувофиқ, мазкур вазирлик томонидан 2020 йил 19 декабрь куни «Ёнғин ҳавфсизлиги, фавқулотда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги онлайн I республика илмий-амалий анжуман ўтказилишини маълум қиламиз.
Соҳа мутахассислари ушбу анжуманда иштирок этишлари учун анжуман материалларини расмий йўлланма хат билан 2020 йил 25 ноябрь кунига қадар Ташкилий қўмитага ( ilmiy-tadqiqot@umail.uz ) тақдим этишлари мумкин.
Алоқа учун телефонлар: +99897 890-11-07