Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Ижтимоий-иқтисодиёт факультети 2019 йилнинг 13 апрел куни «Ижтимоий-иқтисодий фанлар ва ижтимоий маконда ёшлар масалалари» мавзусидаги Республика илмий – амалий конференция ўтказишни ташкил қилмоқда.
Конференцияда қўйидаги йўналишлардаги муаммолар муҳокама этилади:
1-шубъа. Глобаллашув жараёнида иқтисодий фанларни ўқитишда халқаро илғор тажрибалар;
2-шубъа. Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва тарбиялаш механизмини такомиллаштириш;
3-шубъа. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ҳисоб ва аудитни такомиллаштиришда ёшларнинг роли;
4-шубъа. Жамият ривожланишининг ҳозирги босқичида ёшлар масаласи: муаммолари ва истиқболлари;
5-шубъа. Молиявий муносабатларни такомиллаштириш ва инвестицион фаолликни оширишда ёшларнинг иштироки;
Тақдим этилаётган илмий мақолаларни расмийлаштириш тартиби:
- Тақдим этилаётган илмий мақола МS Word 2000, 2003, 2007 форматларида, Times New Roman шрифтида, 14 кегелда, 1,5 интервалда ёзилади.
- Қоғоз ҳажми А4 (210х297 мм), тепадан ва пастдан 2,0 см, чапдан 3,0 см ҳамда ўнгдан 1,5 см доирасида ёзилади.
- Мақолалар қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида 3-4 бет ҳажмда тақдим этилиши мумкин.
- Муаллифнинг тўлиқ исми шарифи, илмий даражаси, унвони ва иш жойи биринчи саҳифанинг тепа қисмида ўнг томонда кўрсатилади.
- Маърузанинг электрон ва (мумкин қадар) қоғоз варианти ташкилий қумитага топширилади
Мазкур тўплам муаллифлар ҳисобидан нашр этилиши туфайли, мақоланинг бир бети учун 12 000 сўмдан олинишини эслатиб ўтамиз.
Муддат: Тақдим этилаётган илмий мақолалар 2019 йилнинг 5 апрелига қадар топширилиши зарур.
Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, академик Ч.Абдиров кўчаси, 1 уй. Қорақалпоқ Давлат университети, Иқтисодиёт факультети. Е-mail: Kishibay@mail.ru
Мурожаат учун телефон: (8 361) 226-17-66, 223-60-62, ёки +99891 305-00-25
Жавобгар: Қудияров Кишибай Раматуллаевич