Келажакдаги режалар ҳақида суҳбатлашди | | Karakalpak state university

Келажакдаги режалар ҳақида суҳбатлашди

Жорий йилнинг 22 апрел куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлиб ўтган “Глобаллашув жараёнида оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидан ҳам бир қанча меҳмонлар иштирок этди.

Бугун конференцияга қатнашган Ўш давлат университети делегациясининг вакили, доцент З.Мамаджанова Қорақалпоқ давлат университети ректорининг қабулида бўлди.

Учрашув давомида университетлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг келажакдаги иш-режалари ҳақида суҳбатлашиб, тегишли мутахассисликлар бўйича академик мобиллик, докторантура, ўқитувчиларнинг тажриба алмашиши, ҳамкорликда илмий конференциялар ташкил этиш ва шу каби масалалар бўйича ўзаро суҳбатлашишди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar